Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Омонатга ишора

"Бир киши (хоҳ эркак, хоҳ аёл) сўзлаётиб ва сўзлаб бўлиб, у ён-бу ёнига ҳадиксираб қараб қўйса, унинг ўша сўзи омонатдир (яъни, сир бўлиб, унинг сирини бошқа одамга очиш ярамайди)" (Имом Термизий. "Жомеъ", II жузъ,18-бет; Абу Довуд. "Сунан", II жузъ, 320-бет).

Шарҳи: Сўз сўзловчи одам гарчи "Бу сўзим сизга омонат, буни ҳеч кимга айта кўрманг!" деб айтмаса ҳам, сўзлаётганида у ёқ-бу ёғига қараб олиб гапириши шу гапини бошқаларга эшиттиргиси келмаётганига далилдир.
Шариатга хилоф бўлмаган сирларни - хоҳ у ўзининг, хоҳ бош-қанинг сири бўлсин, хусусан, никоҳли эр ва хотин ўз ораларидаги сирларни - фош қилишлари мазаммат қилинган ва Ислом дини нуқтаи назаридан ҳаромдир.
Имом Муслим Абу Саид Худрийдан ушбу ҳадисни ривоят қилди: "Омонатларнинг энг зўри никоҳли эр ва хотин ўрталаридаги сирдир" (Муслим. "Саҳиҳ", II жузъ, 409-бет).
Шунга кўра, ўзаро хусусий сирларини фош қилувчи эр ва хотин Аллоҳ ҳузурида улуғ деб эътибор қилинган омонатга хиёнат қилган бўладилар. Сир сақланиб муддатдагина сир бўлиб, бошқа бир кишига сўзланганидан кейин сирликдан чиқади.
Жазолаш ва таъзир бериш каби Аллоҳнинг ҳаққи саналган ёки яширишдан ҳеч кимга зарар етиш эҳтимоли бўлмаган сирларни фош қилмаслик зарурдир. Аммо яшириш сабабидан бирор кишига зарар етиши мумкин бўлса, бу вақтда шу сирни керакли ерга, керакли одамга билдириш лозим.
Инсонларнинг бошларига келадиган фалокат ва жазоларнинг кўпи сир фош қилиниши сабабидан бўлиши маълум. Шунинг учун хабарларда:
"Аллоҳдан ҳожатин сўраса банда, Сир сақлашни асло қилмасин канда. Чунки ҳар бир неъматга етишган қулга Ҳасад қилгувчи ҳам кўп экан бунда", дейилгандир.
Ҳазрати Алидан (р.а.): "Сиринг - асиринг, агар фош қилсанг, ўзинг унга асир бўлиб қоласан", мазмунида ҳикматли сўз ривоят қилинган.
Киши ўз сирини ўзи яхши сақлаши керак. Ўзи сақлай олмасдан бошқа бировларга сўзласа ва ундан бошқаларга тарқалса, бунинг учун ўша кишини айблаш ва ундан хафа бўлиш ўринсиз ишдир. Бу ҳақда шоирнинг ушбу сўзи айни муддаодир:
Тилингла фош айлаб сен ўз сирингни Аҳмоқсан, маломат қилсанг ўзгани. Ўз кўксинг асрай олмаган сирни Ким кўрган ўзга дил сақлаганини.
"Доҳий ким?" деб сўровчиларга баъзи зариф (покиза) кишилар: "Сир сақлай олувчи кишидир", деб жавоб беришган.
"Аҳрор (пок, улуғ одам)ларнинг қалблари сирларнинг қабридир!" деган ҳикматли сўз жуда машҳурдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио