Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мусибатга қарши дуо

"Бошига қайғу-мусибат келган банда чин дилдан ихлос билан: "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" (яъни, "Албатта, биз (ўзимиз ва аҳлимиз жумла молимиз билан) Аллоҳникидирмиз ва албатта биз Унинг ҳузурига қайтажакмиз). Эй Аллоҳ, бу қайғуим баробарида бўлажак савобни келажак кун (охират) учун сақлаб тураман. Шу қайғуим баробарига менга савоб марҳамат кил, шу қайғуим ўрнига менга хайриятли ажр насиб эт!" деб айтмоғи лозим" (Муслим. "Саҳиҳ", I жузъ, 251 бет; Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", VI жузъ, 309-бет).

Шарҳи: Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг кўп ўринларида сабрни мадҳ этди ва жуда кўп фазилатли, яхши ишларни сабр билан боғлади. Ҳатто:
«Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» (Бақара сураси, 152-оят), деди.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ сабрни ҳатто намоздан аввал зикр қилди ва Ўзининг саблилар билан бирга эканидан хабар беради.
Аллоҳ таоло: «Бас, (эй Муҳаммад,) сиз ҳам (ўтган) пайғамбарлар ора-сидаги улул-азм эгалари сабр қилганларидек (мушрикларнинг озор-азиятларига) сабр қилинг ва уларга (тушадиган) азобни шоштирманг!» (Аҳқоф сураси, 35-оят) деб Пайғамбаримизни (с.а.в.) сабр қилишга ундайди.
Сабрнинг фазилати ҳақида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳадислари ва сабр қилгувчиларга савоб ваъдалари жуда кўпдир.
Араб шоирларидан бири сабр ҳақида шундай дейди: Гар қийинлик келса ушбу кунингда, Оҳ-воҳ тортиб оламни бошга кўтарма. Енгил ҳаёт кечирдинг узун умрингда, Сабрли бўл, буни эсдан чиқарма.

Умидсиз бўлмагин, умидсизлик - куфр
Раббингдан умидинг узилмасин ҳеч.
Ноумид шайтондир, сен унга тупур,
Умид билан тоат қил, то бўлмасин кеч.

Йўқдан бор қилгувчи Қодир - у Холиқ,
Оз билан бой қилса ажабмас сени.
Сабр қил бу кунги оғир қийинлик,
Тонг-ла Маҳшар қўллагай сени.

"Сабр қилгувчилар билан биргаман доим",
Деб айтган-ку Аллоҳ ҳам Қуръони каримда.
Расулинг буюрди сабр қилмоққа,
Сабр қил сен ҳам, эй мўмин, йўқ дема!

Аллоҳнинг каломи сўзларнинг рости,
Раббинг ҳақида сен ёмон ўйлама.
Билишни истасанг, шу гапнинг рости,
Сабр қил, сабр қил, шошиб сўзлама!

Лутфу марҳаматда Аллоҳ ягона,
Шерик йўқ Унга бу кўҳна оламда.
Кел, мўмин биродар, қўлни қўлга бер,
Аллоҳу Акбардан бошқа сўз дема!

Одам боласи учун қайғулар жуда оғир ва ўнғайсиз, лекин ҳар бир оғирликнинг остида бир енгиллик ва бир хил фойда борлиги учун қайғулар ҳам бежиз эмас. Қайғу сабабидан одам болаларининг хулқ-лари тузалади, кўнгиллари яхшиланади, ақллари ортади.
Қайғулар нечоғли оғир, қўрқинчлар, хорликлар нақадар туташ келиб турса ҳам, банданинг вазифаси эътироз қилиш ва умидсиз бўлиш эмас, балки: "Мен учун ушбу ишлар хайрли бўлса керак", деб ушбу ҳадисдаги дуони ўқиш, Аллоҳнинг раҳмат ва карамидан савоб ва хайр умид қилиш керак.
Баъзи эътиборли қори акалар ҳам қайғули хабар эшитган вақтларида: «Қолу инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» деганларини эшитиб қоламиз. Бундай деган одам дуони ўзи ўқиган бўлмайди, балки бировнинг шундай деб ўқиганини ҳикоя қилиб берган бўлади. Аслида, «қолу» сўзини айтмасдан, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ро-жиъун»нинг ўзини ўқиши керак, шундагина ўз номларидан сўзлаган бўладилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио