Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Меҳмонга ҳурмат

"Бир қавмнинг ҳурматли одами сизларнинг зиёратингизга келса, сизлар ҳам унга эҳтиром кўрсатинглар!" (Ибн Можа. "Сунан", II жузъ, 209-бет)

Шарҳи: Очиқ юз билан қарши олиш, такаллуфсиз суҳбатлашиш, уйда бор нарсалар билан меҳмон қилиш каби ишлар ҳар бири ўзига яраша ҳурмат кўрсатишдир. Бир қавм ёки миллат ёхуд жамиятнинг улуғини ҳурмат қилиш шу қавмни, миллатни, жамиятни ҳурмат қилиш саналади. Қавмнинг улуғи бўладими-бўлмайдими, умуман мусофир ва зиёрат қилувчиларни ҳурматлаш Ислом кишисига хос гўзал хулқлардандир. Лекин турмушнинг яхши ё ёмонлашиши ва ижтимоий ҳаётнинг бутунлай ўзгариб кетиши сабабли бу гўзал хулқ ҳам ҳар замонга мувофиқ равишда ўзгариб туради. Масалан, пойтахтда яшайдиганлар атрофдан келувчи мусулмонларни, хусусан қариндош ва дўстларини қабул қилиб, ҳар бирини икки-уч кундан меҳмон қилаверсалар, ўз касблари билан шуғулланишга вақтлари қолмасди; сарфлашга эса Ричилднинг бойлиги ҳам етишмас эди...
Бекорга вақт исроф қилиб, фақат чой ичиб валақлашиб ўтириш учун келган, гаплари "эсонмисиз-омонмисиз", "мен сизга айтсам..." каби аҳамиятсиз сўзлардан иборат бўлган кишиларни ҳурмат қилиб, уларга қимматли вақтларини сарфлаш бу замонда йўл қўйиб бўлмайдиган ишлардандир. Лекин бир қавмнинг ҳурматлиси бўлган ёки илмидан манфаат олинадиган кишиларни баҳоли қудрат эҳтиром қилиш лозимдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио