Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Дуо

"Аллоҳ дуойимни ижобат қилади деб ишонган ҳолларингизда дуо (ибодат) қилинглар! Ҳамда билингларки, Аллоҳ таоло ғофил ва бепарво кўнгил билан қилинган дуони (ибодатни) қабул қилмайди" (Имом Термизий. "Жомеъ", II жузъ, 286-бет).

Шарҳи: "Дуо" дегани ибодат орқали Аллоҳ таолодан бирон нарса сўраш демакдир. Бу ҳадиси шарифдан мақсад ибодат қилиш ҳамда сўрашдир. Шунинг учун таржимада ҳар икки маъно айтиб ўтилди. Оятларда келадиган "дуо" сўзи ҳам шу икки хил маъно билан тафсир ва баён қилинади.
Ахлоқ китобларида дуо (Аллоҳ таолодан ҳожат сўраш) тўғрисида жуда кўп одоблар битилган, вақтларга махсус дуолар тайин қилинган.
Лекин дуо учун энг зарурий шарт шуки, кўнгилда ихлос бўлсин ва жидду жаҳд билан Аллоҳ таолога нола ва зори қилинсин. Кўнгилда ихлос бўлса, қабул бўлишига мустаҳкам эътиқод бўлса, қайси вақтда ва қайси тил билан сўралишидан қатъи назар, қабул бўлади ва самараси кўрилади.
Бордию бу дунёда натижаси кўрилмаса, ихлос билан қилинган дуолар, Қуръон ўқиш, намоз ўқиш, зикр ва тасбеҳ билан шуғулланиш ва шуларга ўхшаш фазилатли ибодатлар қаторида охиратда самараси кўрилади. Шунинг учун, хусусан, илм талабида бўлган пайтларда, мусофирликда, бошга мусибат тушганида, мазлумлик ҳолатида ихлос билан дуо қилиш ва қабулидан умид этиш керак. Ноумид шайтон.
Аллоҳ таоло Қуръонда: «(Эй Муҳаммад,) бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Шундай экан, улар ҳам (Менинг чақириғимга) жавоб қилсинлар ва Менга имон келтирсинлар, шунда шояд тўғри йўлни топсалар» (Бақара сураси, 186-оят), дейди.
Маъносини билмасдан ўқилган дуолардан унчалик фойда бўлмаса керак. Шунинг учун ҳар ким ўзига тегишли дуоларни ўзи биладиган тилда қилиши керак. Ҳаром ишлар тўғрисида дуо қилиб бўлмайди. Бу нарса ҳаммага маълумдир.
Дуо қилишда энг аҳамиятли шартлардан бири шошмаслик, шунингдек, Аллоҳу таоло коинотда жорий этган қонунига зид ишлар ҳақида дуо қилмасликдир. Масалан, бойиб кетиш учун осмондан минг тилло туширишини, уруғ сочмаган ердан буғдой ўстириб чиқаришини сўраб дуо қилиш ғирт ахмоқлик, беодобликдир. Дуони мумкин қадар зоҳирий сабаблар бажарилганидан сўнг қилиш керак.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио