Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Омонат ва хиёнат

"Сенга берилган омонатни эгасига топшир. Сенга хиёнат қилган кишига хиёнат қилма!" (Имом Термизий. "Жомеъ", I жузъ, 152-бет.)

Шарҳи: Омонат, вожиб садақалар каби, Аллоҳ таолонинг ҳаққидир. Гаровга қўйилган, вақтинча сақлаб туришга берилган нарсалар эса, бандалар ҳаққидир. Кўплаб хайр-эҳсон қилувчилар томонидан Ислом аҳли фойдаси учун бутунлай садақа қилинган вақфлар, садақаи жориялар ҳам шулар қаторидадир. Масалан, ким масжид қутисига ташланган пулларни Аллоҳ йўлига сарф қилмаса, омонатга хиёнат қилган бўлади.
Баъзи олимлар илмни ҳам омонатдан санайдилар, керакли жойларда ва керакли кишиларга ўргатмасликни омонатга хиёнат дейдилар. Қуръони карим:
«Эй имон келтирганлар! Аллоҳга ва Расулга (буйруқла-ига) хиёнат қилмангиз ва (бир-бирингиздаги қўйган) омонатларингизга (ҳам) билиб туриб хиёнат қилмангиз!» (Анфол сураси, 27-оят), деб омонатга хиёнат қилишдан қатъий манъ этади.
Ёлғон гапириш, чақимчилик ва ғийбат қилиш омонатга хиёнатдир. Бировларни тўғри йўлдан адашган дейиш, кофирликка нисбат бериш ва шунга ўхшаган ишлар Аллоҳнинг ҳаққи ғолиб бўлган ишлардандир. Бундай ишларда  бандалар ўз ҳақларини кечишлари мумкин, аммо ўч олишлари мумкин эмас. Шунинг учун хиёнат қилган кишига хиёнат қилишга, кофир деган кишини кофир дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Омонатга хиёнат қилган киши ўзи бошлаб хиёнат қиладими ё ўч олиш учун хиёнат қиладими, у хоиндир. Аммо ўзининг ҳалол ҳаққини олиш хиёнат бўлмайди.
Абу Суфённинг хотини Ҳинд эрининг бахиллигидан шикоят қилганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзига ва болаларига етарли нафақани Абу Суфён молидан рухсатсиз олишга ижозат берганлар (Муслим. "Саҳиҳ", II жузъ, 40-6ет).
Босиб қолиш масаласи қандай?
Масалан, Абдуллоҳнинг Холиддан қарзи бўлиб, бермай юрган бўлса, кейин бир пайт Абдуллоҳнинг моли Холид қўлига тушса, шу молни босиб қолишига шариат рухсат берадими?
Бу тўғрида уламоларнинг фикрларини ушбу моддаларга жамласа бўлади:
1. Ҳар икки тараф нарсаси бир жинсдан бўлса, босиб қолса, дуруст, бўлмаса, йўқ. Масалан, Абдуллоҳ қарзга Холиддан 10 пуд буғдой олган бўлса, кейин Абдуллоҳнинг 10 сўм пули Холид қўлига тушса, икки тараф нарсаси бир жинсдан бўлмагани учун босиб қолиш дуруст эмас. Ҳанафий мазҳабининг фикри шундайдир.
2. Икки тараф нарсаси хоҳ бир жинсдан бўлсин, хоҳ бўлмасин, босиб қолиши мутлақо дуруст. Шофеъийлар шу фикрдадирлар.
3. Нарса бир жинсдан бўлсин ёки бўлмасин, босиб қолиш дуруст эмас. Омонатга хиёнат бўлади.
4. Қози ҳукм қилса, босиб қолиш дуруст, агар ҳукм қилмаса, дуруст эмас.
Биринчи мазҳаб эгалари ўз сўзларига: «Агар сизлар интиқом олмоқчи бўлсангизлар, уҳолда фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олингиз!» (Нахл сураси, 126-оят); «Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинглар», оятларини далил келтирсалар, иккинчи мазҳабдагилар эса: «(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси ўзига ўхшаган ёмонликдир» оятини далил қиладилар. Далилнинг сабаблари билганларга маълумдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио