"Эҳсон гўё Аллоҳни куриб турганингдек Унга ибодат қилишингдир. Агарчи сен Аллоҳ таолони кўрмасанг ҳам, У сени кўриб турур" (Муслим. "Саҳиҳ", I жузъ, 17-бет)
Шарҳи: Ибодат Аллоҳга яқин бўлиш ниятида Аллоҳни бир деб билиш ва амрларига итоат этишдан иборатдир. Кўнгил ҳозир бўлмаган ҳолда букилиб-туришларда, машинага ўхшаб шуурсиз ҳаракат қилишларда ҳеч бир ҳикмат йўқ. Инсонлар ибодат чоғи агар Аллоҳни зоти билан кўриб турганларида эди, ибодатларига ниҳоятда эътиборли бўлиб, ихлос билан қилишга тиришар эдилар. Ҳолбуки, кўрмасдан туриб ҳам шу каби ихлос билан ибодат қилишлари керак. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг ибодатини кўриб ва билиб туради. Бу ҳадиснинг маъноси жуда кенг, аммо мақсад бандаларни мумкин қадар риёкорликдан ва мунофиқликдан сақлашдир.
|