Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Маддоҳлар ҳукми

"(Ҳаддан ташқари) мақтовчиларнинг юзларига тупроқ сепинглар!" (Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", VI жузъ, 5-бет; Имом Муслим бу ҳадисни сал бошқача лафзлар билан ривоят қилган: II жузъ, 393-бет.)

Шарҳи: "Тупроқ сепиш"дан мақсад ҳеч нарса бермаслик ёки озгина нарса бериб бўлса ҳам, маддоҳнинг овозини ўчиришдир. Бу бир киноядир. Лекин Миқдод ибн ал-Асваднинг маддоҳларнинг юзларига ердан тупроқ олиб сепгани ва шу қилган ишига шу ҳадисни далил қилиб ўқигани ҳадиснинг ҳақиқий маъносига амал қилганини билдира-ди. "Маддоҳ" (мақтовчи) бирон мансабга ё бирон нарсага эришиш мақсадида одамларни юзларига мақтовчи ва кўпинча наср биланми ё шеър ва ғазаллар биланми, аслсиз, ботил нарсаларни тартиб қилувчи кишилардир. Аммо муболағадан ва ёлғон сўзлардан сақланиб, аслида бор сифатлар билангина мақташ ва шунга рози бўлиш манъ этилмаган ҳамда ушбу ҳадисга ҳам хилоф иш эмас.
Саҳобалардан Аббос, Ҳассон ва яна бошқалар (розийаллоҳу анҳум) Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратларини мақтаб шеърлар ёзишган, Пайғамбаримиз буларнинг биронталарининг юзларига тупроқ сепганлари ривоят қилинмаган. Расулуллоҳнинг ўзлари ҳам: "Мен қиёмат кунида одам болаларининг бошлиғиман" (Муслим. "Саҳиҳ", I жузъ, 204-бет), деганлар. Юсуф алайҳис-саломнинг: «Мени ер юзидаги жазиналарнинг ҳаммасига хазинадор қилиб қўй, чунки менҳафиз ва аминдирман» (Юсуф сураси, 35-оят), деб Миср ҳокимига ўзларини мақташлари ҳам ҳақиқатни баён қилишдан иборат, холос.
Қуйидаги ўринларда мақташ ёки мақташга хурсанд бўлиб туриш ёмон хислат саналади:
1. Бир фосиқни шодлантириш мақсадида уни мақталса.
2. Мақташда ҳақиқатни баён қилмай, балки риё ва ёлғонлар қўшилса.
3. Мақталган киши шу мақтов сабабли такаббурланадиган ва ғурурланадиган бўлса.
Аммо мазкур хусусиятлардан холи бўлса, яна такрор айтамиз, мақташ ҳам, мақтовга рози бўлиш ҳам ёмон ишлардан саналмайди.
Саҳобаларнинг олдиларида Каъб ибн Зуҳайр "Бонат Суод" (Суднинг фироқи) деб бошланадиган машҳур қасидасини ўқиди ва бу қасидада Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ўзларини мақтади. Қасиданинг: "Расулуллоҳ Аллоҳу таолонинг қинидан чиқарилган ўткир қиличи", деган байтига келганида, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кўзларидан ёш оқиб, Каъбга тўнларини инъом қилганлар. Шоир Ҳассон (р.а.) ҳам Расулулоҳ (с.а.в.) ҳақларида:
"Менинг икки кўзларим,
Сендек гўзални кўрмади,
Олам аро ҳеч бир хотин,
Сендек чиройни туғмади.
Нуқсону айбдан покиза
Қилди сени Робби жаҳон,
Истар эдинг гўё буни,
Бўлди ижобат шу замон",

деб шеърлар ёзган. Ҳассоннинг Расулуллоҳ (с.а.в.) мадҳларида айтган яна кўп шеърлари бор.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио