Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ўртача бўлиш

"Дўстингни севишда ўртача бўлгин, балки бир кун ке-либ сенга душман бўлиб қолар. Душманингни ёмон кўришда ҳам ўртача бўл, балки бир кун келиб у сенга дўст бўлиб қолар!" (Имом Термизий. "Жомеъ", II жузъ, 22-бет)

Шарҳи: Бу ҳадисдан мақсад ҳар бир ишда ўртаҳол- бўлишга тарғиб этишдир. Дўстларнинг душман бўлиб қолишлари ва душманларнинг дўст бўлиб қолишлари ҳаётда кўплаб учрайдиган ҳодисадир. Дўстлик вақтида ишониб ҳаддан ташқари ихлос қилиб, бор сирларини билдириб қўйса, душман бўлганидан кейин зарар етказиши ва сирларини фош қилиши мумкин. Ибн Арабийнинг: "Душманингдан бир марта ҳазар қиладиган бўлсанг, дўстингдан минг марта ҳазар қилгин, чунки дўстинг душман бўлиб чиқса, сенга қандай йўл билан зарар етказишни билувчироқ бўлади", деган сўзи жуда ҳикматлидир.
Худди шунингдек, душманчиликда ҳам меъёрни сақлаш керак. Чунки душманлик вақтида душманига ёмон сўзлар гапирган, ёмон ишлар қилган киши душмани иттифоқо дўст бўлганидан кейин уялиб, виждон азобида қолиши турган гап.
Ҳарҳолда, ишларида адолатдан ва ўлчовдан чиқиб кетмаслик, ўрта бир йўлни қўлдан бермаслик керак.

Пушаймон бўлмай десанг,
Азобга қолмай десанг,
"Ҳай аттанг" демай десанг,
Ҳар бир ишда ўрта бўл!


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио