Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Садақанинг катта-кичиги бўлмайди

"Яримта хурмо билан бўлса ҳам садақа қилиб, ўтдан (дўзахдан) сақланинглар. Агар шунга ҳам қодир бўлмасанглар, сўровчини яхши, юмшоқ сўз билан кузатинглар" (Имом Бухории. Таҳиҳ", I жузъ, 114-бет; Имом Муслим. "Саҳиҳ", VII жузъ, 79-бет; Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", VI жузъ, 137-бет. Лафзлар Муслимники.).

Шарҳи: Ҳадиси шарифдан маълум бўладики, садақа яхши фазилатлардан бўлиб, кишини дўзахдан қутқазар экан. Бунда миқдорнинг аҳамияти йўқ. Борлар қанча берса, шунча яхши, йўқлар яримта хурмо берса ҳам бўлаверади. Агар бисотида шу ҳам бўлмаса, яхши сўз ва юмшоқ муомала ҳам садақа ҳисобига ўтади.
Мадинада хурмо кўп бўлгани учун Расулуллоҳ (с.а.в.) "Яримта хурмо" дедилар. Бундан мақсад - ўзи сероб нарсанинг озгинасини бериб ҳам садақа қилинг, демакдир.
Аммо Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларнинг ривоятларига қараганда: "(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг (тавба қилувчиларнинг) молларидан бир қисмини ўзларини поклаб-тозалайдиган садақа сифатида олинг..." (Тавба сураси, 103-оят) деган оят тушганидан кейин саҳобалар бозорларга бориб, ҳатто ҳаммоллик қилиб, озми-кўпми пул топиб, садақа берадиган бўлдилар. Абдураҳмон ибн Авф ярим молини Ислом йўлига садақа қилди. Мунофиқлар кўриб, ғашлари келиб: "Риё билан садақа қилди", деб гапирдилар. Абу Уқайл ал-Ансорий тўрт қадоқ хурмо олиб келди. Мунофиқлар, "Энди Аллоҳ тўрт қадоқ хурмойингга муҳтожми?" дедилар. Шунда:
"Мўминлар орасидан ўз хоҳиши билан садақалар қилувчи кишиларни ва (инфоқ-эҳсон қилиш учун) кучлари етган нарсани топиб келган кишиларни айблаб, масхара қиладиган кимсалар (мунофиқлар) борки, уларни Аллоҳ масхара қилур ва улар учун аламли азоб бордир" (Тавба сураси, 79-оят), деган ояти карима тушди.
Яримта хурмо бўлса ҳам беришга буюришдан Расулуллоҳнинг (с.а.в) мақсадлари - фақир-бечораларнинг аҳволларини тузатиш учун ўзига тўқ кишиларни тарғиб қилишдир. Ўша вақтда камбағал ва етимларнинг ҳолларини садақалар ёрдамидагина ислоҳ қилиш мумкин эди.
Бундан ташқари, Расулуллоҳ (с.а.в.) фақир ва камбағал кишиларга ҳунар ўрганишни ва истиқболларини яхшилашни ҳам айтиб ўтганлар, ҳатто бир саҳобага болта бериб, ўтин кесиб сотиб тирикчилигини ўтказишни буюрганлар, бировларнинг елкасига юк бўлиб, текинхўрлик ва тиланчилик қилиб юришдан қайтарганлар (Абу Довуд, "Суннан", 1 жузъ).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио