Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Фарзандларга адолат

"Аллоҳ таолодан кўркинглар ва болаларингизга адолат килинглар!" (Муслим. "Саҳиҳ", II жузъ, б-бет)

Шарҳи: Шариатга юзаки қаралса, киши ўз молини кимга берса, хоҳла-ган йўлга сарфласа, ихтиёри ўзида, аммо ахлоқ нуқтаи назаридан адлу одиллик қилиш лозим бўлади. Масалан, бутун молини ёш хоти-нининг болаларига бериб, катта хотинининг болаларини маҳрум қолдириш адолатсизликдир. Аммо катта хотиндан бўлган болаларига ёки катта болаларига аввалдан пул бериб қўйилган бўлса, шу миқдорда бошқа болаларига мол ажратиб берса, зарари йўқ.
Бундан бошқа ҳолда ўғил-қизларига тенг бериш керак: бирига кўп, бошқасига оз қилиб бермаслиги лозим. (Мерос масаласи бу қоидадан мустаснодир.)
Ҳадяларни болаларга тенг қилиб беришни олимларнинг кўплари мустаҳаб билиб, баъзи уламолар буни лозим (зарур) иш деб биладилар ва "Тенг бўлинмаса дуруст эмас, ота-онанинг мулкидан чиқиб, боланинг мулкига кирмайди", дейдилар.
Имоми Бухорий ҳам шу фикрдалар ва "Саҳиҳ"ларида қуйдаги ҳадиси шарифни келтирадилар:
Башир ибн Саълаба ал-Ҳазражий исмли саҳоба ўғли Нўъмонга бир оз нарса садақа қилди. Хотини Умра бинту Равоҳа: "Расулуллоҳга (с.а.в.) айтмасанг, мен бу ишга рози бўлмайман", деб норозилик билдирди. Башир Расулуллоҳга (с.а.в) бориб бўлган воқеани гапирганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бошқа болаларингга ҳам шунча бердингми?" деб сўрадилар. Башир "Йўқ" деганидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: "Болаларнинг баъзиларига бир нарса берилганида, бошқаларига ҳам тенг берилмаса ва адл қилинмаса, дуруст бўлмайди". Шунда Башир Нўъмонга берган нарсасини қайтариб олишга мажбур бўлди (III жузъ, 133-134-бетлар.).
Ҳадис мол бериш ҳақида келган. Аммо бошқа ишларда ҳам болаларга тенглик қилиш кераклиги ҳадиснинг ишоратидан тушунилади. Масалан, баъзи болаларини ўқитмасдан ишлатиб, баъзи бирларини ишлатмасдан ўқитса, ҳадиси шариф буюрган адолатга зид иш тутган бўлади. Аммо уларнинг қизиқишига қараб иш тутса, масалан, ўқишга қизиққанини ўқитиб, ишлашга қизиққанини зарурий диний маълумот берганидан кейин ишлатса, гуноҳкор бўлмайди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио