Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эзгу амал

"Аллоҳдан қўрқинг! Ниҳоятда кичик бир эзгуликни ҳам паст санаманг, ҳатто сув олиш учун келган одамнинг идишига сув куйиб беришингиз, кичик бўлса ҳам, бир эзгу амалдир. Такаббур, ҳаволи бўлманг, бундай ишлардан сақланинг! Аллоҳ такаббурликни суймайди. Агар бирор одам сизни сизда бор айблар билан сўкса, сиз унинг айбларини айтиб, масхара қилишдан сақланинг. Бунинг савоби сизга, гуноҳи унга бўла-ди. Ҳеч кимни сўкувчи бўлманг!" (Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", V жузъ, 63-бет)

Шарҳи: Яхшилик ва ёмонликни эътиборсиз қолдириш, ҳисобга олмаслик, албатта, яъхши эмас.
«Бас, ким дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (Қиёмат кунида) уни кўрар. Ким зарра миқдорида ёмон-лик қилган бўлса, уни ҳам кўрар» (Залзала сураси, 7-8-оятлар).
Яхшилик ва ёмонлик нақадар кичик бўлмасин ёки нақадар катта бўлмасин, бари бирдир. Сувга келган одамнинг идишига сув қуйиб бериш ўзи енгил, заҳматсиз иш бўлса ҳам, улфат ва муҳаббатга сабаб бўлганидан, Аллоҳ таоло бу ишни яхшилик дафтарига ёзажакдир.
Такаббурлик, бир-бирининг ҳолини кузатиш (жосуслик), чақимчилик, ғийбатчилик каби ёмонликлар киши табиатининг бузуқлигидан юзага келади. Шунинг учун мўмин бу ишлардан узоқ юриши, Аллоҳ таолодан паноҳ тилаши, мусулмонга номуносиб шундай иллатлардан сақлашини сўраб ёлбориши, мабодо бошқаларда кўрса, ўзи мубтало бўлмагани учун шукр қилиши керак.
Бир киши сизда бор бир айб билан сизни айбласа, юзингизга солса, сиз унда бўлган айблар билан уни айбламанг ва юзига сол-манг. Ўч қасдида бўлманг. Шунда сизга савоб, унга гуноҳ ёзилади. "Одамлар ўртасида сўзим ерда қолди, номим ёмон бўлди, обрўйим тушди", деб маҳзун бўлиш ва ор қилиб ўч олиш ярамайди. Бундай ишлардан ўзини тиёлмайдиган кишиларни ўзларининг усулларини қўллаб айбини юзига солиш билан ўнглаб бўлмайди. Ундайлардан чиройли юз ўгириб, индамасдан кетиш яхшироқ. "Аҳмоқнинг жавоби сукут", деб жуда тўғри айтганлар.
Одамлар билан сўкишиш ва халқ билан талашиш ахлоқсизлик бўлиб, бекорчиларнинг ишидир. Бундай ишлар билан шуғулланиш вақтни беҳуда совуриш ва ўз қадрини туширишдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио