Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Талоқ

"Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ҳалол нарса талоқдир" (Ибн Можа. "Сунан", I жузъ, 318-бет).

Шарҳи: Никоҳ эр билан хотиннинг бирга оила ташкил қилиб, бирга яшашлари ва фарзандли бўлишлари учун ўзаро қилинган иттифоқ бўлиб, талоқ шу иттифоқни бузишдир.
Оила ташкил қилишдан мақсад насл қолдириш ва иффатни сақлашдир, бунинг учун эр билан хотин ўртасида улфат ва муҳаббат давом қилиши шарт. Улфат ва муҳаббат бўлмаса, оила қуриб бўлмайди ва эр-хотинлик аҳду паймонини мажбуран бузишга тўғри келади.
Уйланадиган пайтда ҳар бир эр кўнглига ўтиришган яхши ва итоатли хотин олишни орзу қилади. Турмушга чиқаётган ҳар бир хотин-қиз ҳам бўлғуси эрининг марҳаматли ва мулойим, оилапарвар ва болажон бўлишини орзу қилади. Шундай бўлиши учун бор кучлари билан ҳаракат қиладилар ва ҳар турли чоралар кўрадилар. Лекин шунда ҳам баъзан иш улар хоҳлагандек бўпиб чиқавермайди: гоҳ табиатлари мос бўлмайди, гоҳ феъл-хўйлари, тарбиялари келишмайди. Аллоҳ таолонинг: «Унинг аломатларидан (яна бири) - сизлар таскин то-пишларингиз учун узларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрта-ларингизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилишидир. Ал-батта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир» (Рум сураси, 21-оят), деган улуғ сўзи амалга тадбиқ қилинмайди. Эр ва хотиннинг бири ёки ҳар иккиси бир-бирларини яхши кўрмайдилар, бирга яшашнинг лаззатини топмайдилар, бир-бирларига пушту паноҳлик вазифасини адо қилолмайдилар, балки ораларида душманлик ошади, бахтсизлик кўзга кўриниб, келажакдан умид қолмайди ва роҳат-фароғат аломатлари уйдан кўтарилади.
Бошларига шундай фалокат келган эр ва хотин нима қилсинлар? Аллоҳ таоло ўзининг марҳамати билан бундай бечораларга бир чора бўлсин учун талоқни йўлга қўйди.
Ислом ҳукмига биноан талоқ дуруст саналса ҳам, юқорида айтилганидек, зарурат ва ночорлик юзасидангина йўлга қўйилди. Ўзи ҳалол бўлса ҳам, Аллоҳ таолога ёмон кўринди. Суиистеъмол бўлмаслиги ва баъзи эрлар буни ўйинчоқ қилмаслиги учун талоқ йўлига беш тўсиқ белгиланди ва ҳар бирида бир оз тўхтаб ўтиш керак бўлиб қолди:

1. Биринчи тўсиқ-эр билан хотиннинг сабр қилишлари. Оралари қанчалик бузилмасин, эр ва хотин астойдил сабр қилишлари, кейинги зарар ва оқибатларни ҳисобга олиб, етти ўлчаб бир кесишлари лозим.

2. Иккинчи тўсиқ - ишни воситачиларга (ҳакамларга) топшириш.
Эр билан хотин сабр қилолмасалар ёки сабр қилишдан фойда кўрмасалар, у вақтда ишни шариат қозисига топширадилар. Шунга қараб, қози бу масалани воситачиларга топшириши лозим. Эр томонидан бир киши ва хотин томонидан бир киши воситачи бўладилар. Бу воситачилар ўзаро нафрат ва муҳаббатсизликнинг сабабини диққат билан текширадилар ва сабабларини аниқлаганларидан кейин қўлларидан келганича чора қидириб, ўрталарини тузатишга ҳаракат қиладилар. Эҳтимол, айбли томон бу вақтда ўзининг айбини тушуниб, хатосини тузатар ва тавба қилар.

3. Учинчи тўсиқ- бир дона "талоқи ражъий" (қайтса бўладиган талоқ) қилиш.
Воситачилар ооани тузата олмасалар, эр билан хотин келишиб кетолмаса, эр хотинини поклик пайтида бир марта ражъий талоқ қилади. Бу орада эҳтимол ҳар икки томон ҳушёр тортар: "Ўртага бир талоқ тушди, яна икки талоқ қилинса, орамиз бутунлай бузилади, ажра-ламиз, қўшиладиган йўл қолмайди, болаларимиз етим бўлади, уларга кимлар қарайди, кимларнинг қўлларида қоладилар, бундан кейин қандай яшаймиз, кимлар билан ҳаёт кечирамиз, яхши яшаш насиб бўладими ё бу кунлардан ҳам ёмон ҳолларга учраймизми?" деган ўйлар келар ва шуларни ўйлаб, оила ҳурматини тақдирлаб, аввалги душманликларини кечиришиб ва илгарида бўлган жабру жафолари учун пушаймон бўларлар ва бир-бирларига содиқ оила бўлиб қоларлар. Аммо, ярашиш ниятлари бўпмаса, яқинлик қилмайдилар. Яқинлик қилсалар, талоқ кетиб қолади. Агар хоҳласалар, никоҳсиз яшайверишлари мумкин.

4. Тўртинчи тўсиқ- иккинчи марта ражъий талоқ қилиш. Шунча чораю тадбирлар кўрилса ҳам, талоқ қилинса ҳам, фойда чиқмаса, иккинчи марта талоқ қилинади. Эҳтимол аввалги талоқда бўлмаган таъсирлар иккинчи талоқда бўлар ва бундан кейин учинчи талоқ айтилса, бирга яшашга шариат ижозат бермаспигини ўйлаб, ишнинг жиддийлигини тушунарлар ва пушаймон бўлиб, ўзаро кели-шарлар. Иккинчи талоқдан кейин яқинлик қилмоқчи ёки ярашмоқчи бўлсалар, унда янги никоҳ ўқитишлари лозим.

5. Бешинчи тўсиқ- учинчи марта талоқ қилиш.
Иккинчи талоқдан ҳам бирон самара кўрилмаса, ораларидаги нафратнинг мустаҳкамлиги ва тузалмаслиги маълум бўлади ва бешинчи тўсиқдан ўтишга - учинчи талоқни қилишга йўл очилади. Бундан кейин энди эр билан хотин бирга яшай олмайдилар. Хотин энди эрга бутунлай бегона бўлади. Ҳар иккисига бошқа бегоналар билан никоҳланиш мумкин, аммо бир-бирига янги никоҳ ҳаром бўлади: эр бошқага уйланиши, хотин ҳам бегонага турмушга чиқиши мумкин.
Фақат бунда аёл тўрт ойу ўн кун идда сақлаб ўтиради. Сабаби, эридан қорнида ҳомиласи борми, йўқми - шуни ажратиш учун. Агар боласи бўлмаса, турмуш қилиши мумкин, боласи бўлса, у туғилмагунча эрга теголмайди. Бордию хотин иккинчи бир дуруст никоҳ билан бош-қага эрга тегса ва ундан ҳам ажралса, шундан кейингина ўзининг аввалги эрига тега олади. Битта шарти - бу иккинчи никоҳи ҳийла бўлмаслиги керак.
Талоқ тўғрисида Ислом шариати йўлга қўйган қоидалар ва одоблар ва кўрилган чора-тадбирлардан кейин ҳам келишиб кетишмаса, бу ҳол эр ва хотин ўртасида улфат ва муҳаббат, дўстлик ва марҳамат ўрнашмаганига, Аллоҳ таолонинг амр ва фармонларини ўз жойига қўя олмаганларига далилдир. Энди буларнинг эр-хотин бўлиб яшашларидан маъно қолмайди ва бир-бирларига ҳаром бўлишлари маъқул кўрилади.
Лекин ҳар хил арзимас баҳоналар билан хотинларини талоқ қилувчилар ёки бу ерда айтиб ўтилган тартиб билан эмас, балки бир-йўла уч талоқ қилувчилар мусулмонлар ичида баъзан учраб туради, гарчи бу ҳол шариат ҳукмларига мос бўлгани билан пайғамбар сунна-тига мос эмас. Суннат (ҳасан) талоқ аёлнинг поклик пайтида алоҳида-алоҳида уч мартада қилинган талоқдир.
Хотинлар жуда таъсирчан, енгил фикрловчи ва кўпинча асабийроқ бўлганлари учун шариат талоқ ҳуқуқларини оғир-босиқ, сабрли, чидамли бўлмиш эрларга топширди. Бундан мақсад - арзимас сабаблар ва кичкина янглишишлар билан оила бузилиб кетмасин, ҳар вақт бўлиб турадиган ўпкагина ва аччиқ-тирсиқлар сабабли оилага футур етмасин. Лекин ҳозирги пайтда эркаклар аёллардек таъсирчан ва енгил фикрли бўлиб қолганларми, ўз қўлларидаги талоқ ҳуқуқини ва Ислом шариати томонидан берилган юксак ишончни жуда кўп суиистеъмол қилмоқдалар.
Хотинлари итоат билан хизмат қилиб, оиланинг бутун қййинчи-ликларини ўртоқлашиб, ҳатто шариат томонидан буюрилмаган оғир жисмоний хизматларни ҳам бажариб турганларига (ҳолбуки, шариат хотинларга уй хизматларининг ҳам ҳаммасини буюрмайди) қарамай, жуда кўп эрлар сал нарсага енгилтаклик қилиб ёки кўзларига яхши кўринган бошқа бир хотинни кўнгиллари тусаб, хотинларидан ажраш-моқдалар. Талоқ, маҳр ва идда (уч ҳайз ўтгунга қадар эрнинг нафақаси билан ўтириш) тартиботларига риоя қилмайдилар, хотинларини қийнайдилар ва молларини бермайдилар, идда нафақаларини адо этмайдилар, ҳаммасини ташлаб кетишга мажбур қиладилар.
Бундай ишлар Ислом нуқтаи назаридан ҳалол эмас. Билиб туриб шу ишда эрларга ёрдам берадиганлар бу гуноҳда шерик бўладилар. Мамлакатимизда ва орамизда шариат ҳукми риоя қилинмаётган масалаларнинг бири шу талоқ масаласидир.
Хулоса: хотинни ҳақсиз ва сабабсиз талоқ қилиш шариатнинг зарурат вақтида ижозат берган бир ҳукмини оёқости этиб, ношукрлик қилиш бўлади.
Шариат ҳукмини яхши билганимиз, қози ёки муфтийнинг ҳукми билан Аллоҳ таолонинг ҳукми ўртасидаги фарқни ажрата олмаганимиз, Аллоҳ таолога қарши ҳийла ишлатишни дуруст деб билишимиз бизнинг диний касаллигимиздангина эмас, балки ҳам диний, ҳам ижтимоий касаллигимиз ва сустлигимиздандир.
Тўғри, Оврупада ҳам оила аҳволи бузуқ бўлиб, олимлар буни тузатиш учун бутун кучлари билан ҳаракат қилмоқдалар. Аммо биз мусулмонларга нима бўлди? Улар билан бизларнинг орамизда бу хусусда фарқ катта-ку. Бизнинг динимизда оила аҳволи ва шароитлари жуда яхши ишланган. Бу хусусдаги асосий қонунлар Қуръон ва суннатда очиқ баён қилинган. Ким яхши амал қилиб борса, ҳамма иши ўнг бўлиб, бор муаммолари ҳал бўлади. Оила ишларини диний асосда юритган кишилар ҳеч вақт тушкунликка тушмайдилар.
Мусулмонларнинг порлоқ келажаклари оилаларининг тўғри йўлда бўлишига, оилаларининг тотув бўлиши эса, эр-хотиннинг ўзаро ҳурмат-эҳтиромда яшашларига боғлиқдир.
Талоқ ва кўпхотинлилик масалалари кундан-кун озайиб, зарурат вақтларигагина хосланиб қолиши керак эди. Шундагина оилалар тинч-тотув бўлиб, бунинг натижасида мусулмонлар тузалиб, ҳаммага намуна бўлар эдилар.
Аммо, шуни ҳам ёдда тутмоқ лозимки, талоқ Аллоҳ таолога ёмон кўринган нарса бўпса ҳам, хотинни мажбуран тутиб туриш, муҳаббати бўлмаган, ўзига тенг санамаган, унинг устига, шариатга хилоф ва ёмон ишларни қилишдан уялмайдиган кишининг хотинни зўрлик билан олиб ўтириши жуда катта гуноҳдир. Бундай ҳолда ҳар икки томон ўзларига мос ҳаёт йўлдоши топилишидан умид узилмасдан ту-риб ёки кўп бола-чақали бўлмасдан туриб ажралишлари, эр билан хотин ҳар бирлари ўз бахтларини ўзлари синашлари ва ўз кунларини ўзлари кўришлари керак ва зарурдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио