Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ихлос

"Орқангиздагиларга етказинглар ва уларни суюнтиринглар: Ким чин ихлос билан "Ла илаҳа иллаллоҳ" деса ва унга содиқ қолса, жаннатга киради" (Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", IV жузъ, 402-бет).
 
Шарҳи: Ҳақиқий тавҳид Аллоҳ таолони улуҳиййатда ва улуҳиййат хоссаларида шерикдан пок деб оилиш; Аллоҳдан бошқадан қўрқмаслик; Унгагина таваккул қилиш; бошқаларни илоҳ қилиб олмасликдан иборатдир. Ҳамма пайғамбарлар умматларига шу тавҳидни таълим берадилар. Аллоҳ таолонинг ҳамма китоблари шу тавҳидга буюрган.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам: "То инсонлар "Ла илаҳа иллаллоҳ" демагунларича, уларга қарши урушишга буюрилдим. Қачон айтсалар, жонлари ва моллари мендан омонда (яъни, улар билан урушмайман ва молларини ғаниматга олмайман)", деб тавҳиднинг асосий нарса эканини баён қилдилар.
Расулуллоҳнинг бутун ғайратлари тавҳидни пок ва холис қилишдан иборат бўлди, ҳатто ширкнинг ўзинигина эмас, балки унга олиб борадиган сабаб ва йўлларни ҳам ўртадан кўтаришга ҳаракат қилдилар. Масалан, қуёшга сиғинувчилар у чиқаётган ва ботаётган маҳаллари қуёшга ибодат қилишар эди, шунинг учун бу вақтларда мусулмонларни намоз ўқишдан манъ қилиш ҳам ширкка элтувчи йўлларни йўқотиб, илдизини қуритиш учун эди.
Шунга кўра, Аллоҳдан бошқалар - хоҳ фаришта, инсон ё шайтон, хоҳ жин ёки авлиё-анбиёлар бўлсин - яширин ва ошкор ишларни биладилар, инсонларнинг дилларидагини доимо билиб турадилар, касалликни кетказадилар, бирор ишни орқага ё олдинга юргиза олади-лар, ҳидоятга бошлайдилар ва, умуман, бандаларнинг кучлари етмайдиган нарсаларда каромат кўрсатиб уларга мадад берадилар, нидо ва дуо қилувчиларга ёрдамга келадилар, деб эътиқод қилувчи кишилар мазкур тавҳидни тўлиқ қабул этмаган ва ўзларига шиор билиб ушламаган, «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасига содиқ ва мухлис ҳолда гувоҳлик бермаган ҳисобланадилар.
Банда қудрати етмайдиган нарсаларни ёлғиз Аллоҳдангина сўраши, изтиробга тушган, қийинчиликка йўлиққан пайтларида ёлғиз Унгагина илтижо этиши зарур. Ҳақиқий тавҳид ва «Ла илаҳа иллаллоҳ» билан содиқ гувоҳлик бериш шудир, йўқса, қуруқ тил билан айтиб, амалда тескарисини қилишда ҳеч маъно бўлмас.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бу муборак ҳадисни қавми тарафидан элчи бўлиб келган Абу Мусо ал-Ашъарийга ва унинг шерикларига қарата айтган эдилар. "Ортингизда бўлганларга суюнч хабарни беринг", дейишдан мақсадлари, "қавмингизга қайтиб, уларга ушбу хабарни етказинг", деб айтиш эди. Ҳадиси шариф Абу Мусо ал-Ашъарийга айтилган ва унинг қавми ҳақида бўлса ҳам, бутун умматга умумий эканида шубҳа йўқ.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио