Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Нафақа баёнида

"Энг аввал ўзингга нафака қил, агар молинг ортиб қолса, оилангнинг, яна ортиб қолса, бошқа яқинларингнинг ҳожатларига сарфла. Аллоҳ сенга озми-кўпми бойлик насиб этса, бу бойликни ушбу равишда сарф қилгин" (Муслим. "Саҳиҳ", I жузъ, 274-бет; Насаий. "Сунан", I жузъ, 353-бет.).

Шарҳи:Мол-мулкни сарфлаш тўғрисида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ушбу тавсиялари жуда мувофиқ усулдир. Ўзи фақир, болалари оч бўлатуриб, қўлига тушган молни бошқаларга сарф қилиш ёки болаларнинг пешона тери билан топилган бойликни қуруқ мақтов эшитиш учун ёки сахий номини олиш учун кераксиз ерларга сарфлаш аҳмоқ одамнинг ишидир. Яна шу тоифа одамлар жумласига ўзлари қарзга ботиб ётгани ҳолда ясан-тусан қилувчилар, хотин-болаларини безантириб, ортиқча жиҳозлар сотиб оладиган, маҳалла-кўй, таниш-билишларни йиғиб ҳар хил беҳуда меҳмондорчиликлар, уламо ва олимларни уйига чорлаб, риёкорларча зиёфатлар қиладиган одамлар ҳам киради. Уларнинг бу ишлари тадбирсизликдир.
"Энг аввал ўз нафсингга сарф эт", деган сўзни "энг аввал ўз нафсингни бурчдан, масъулиятдан қутқар", деб тушуниш керак.
Ўзининг ва хотин-болаларининг ҳожатларига сарф қилишни Расулуллоҳ (с.а.в.) "садақа" деб атаганлар. Бу гапда уммат учун жуда улуғ бир марҳамат ва суюнч бор. Молларини мана шу ҳадисда кўрсатилган қоидага кўра сарф қилувчи кишилар садақа берувчилар жумласига киради ва садақа берганлик савобини олишга муваффақ бўлади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио