Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мунофиқлик аломатлари

"Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда қилса, ваъдасида турмайди, ўзига топширилган омонатга хиёнат қилади" (Имоми Бухорий. "Саҳиҳ" 1 жузъ, 14 бет, 3 жузъ, 162-189 бетлар. Муслим. "Саҳиҳ", 1 жузъ, 32 бет.).

Шарҳи:Ёлғон сўзлаш бузуқлик экани маълум. Ёлғон гапиришга кишилар кўпроқ ёшлик вақтларида одат этадилар ва бу одат кейинчалик табиатларига сингиб, хоҳ бирон фойда кўрсинлар-хоҳ кўрмасинлар, ёлғондан лаззатланадиган бўлиб қоладилар.
Имом Молик Сафвон ибн Салим исмли саҳобадан қуйидаги ҳадисни ривоят қилади:
"Расулуллоҳдан (с.а.в.) сўралди:
— Мўмин киши қўрқоқ бўлиши мумкинми?
— Ҳа, бўлиши мумкин.
— Мўмин киши бахил бўлиши мумкинми?
— Ҳа, бўлиши мумкин.
— Мўмин киши ёлғончи бўлиши мумкинми?
— Йўқ, бўлиши мумкин эмас" ("Ал-Муватто", 388-бет).
Қўрқоқлик, баҳиллик мўмин бўлишга монеъ эмас, аммо ёлғончилик монеъ экани бундан маълум бўлади. Бу ҳадисдаги ва урфда учрайдиган "Ваъда қарздир!" деган сўзлардаги "ваъда"дан мурод, хайрли ва яхши ишларда ваъдага вафо қилишдир (Баъзи ҳадис китобларида "Ваъда қарздир", "Мўминнинг ваъдаси - қарздир" деган мазмундаги ҳадислар учрайди). Аммо бузуқ ва шариатда манъ қилинган бирор ишни қилишга ваъда бериб, шу ваъдада турмаслик мунофиқлик эмас, балки чин мусулмонлик аломатидир. Ислом ҳукмига кўра, ёмон ниятларни амалга оширмаслик ва бузуқ ваъдаларга вафо қилмаслик зарурдир.
Лекин мана шу уч аломат топилган одамни ҳам шошилиб "мунофиқ" деб аташ ярамайди, чунки бир нарсанинг аломати бор жойда ўша нарсанинг узи ҳар доим ҳам учрайвермайди. Ҳадисдан кўзда тутилган мақсад шу уч турли нарсадан иложи борича сақланиш ҳақида бандаларга насиҳат қилишдир.
Нифоқ, Қуръон ва ҳадислар истилоҳида, зоҳир билан ботин (тил ва дил) орасида ихтилоф бўлишидан иборатдир. Тилда мусулмонликни даъво қилиб, дилда бунга ишонмаса, у киши Қуръонда номлари зикр қилинган мунофиқлар жумласидан ҳисобланади.
"Мунофиқ ким?" деб сўровчиларга: "Исломнинг бир эшигидан кириб, иккинчи эшигидан чиқиб кетувчи кишидир", деб жавоб бермоқ керак.
Мусулмонлар орасида сўзлаганида ёки ёзганида ёлғон ишлатувчилар, ваъдаларида турмайдиганлар, омонатга хиёнат қилувчилар ҳам учраб туради. Ўзлари нима деб ўйласалар ўйласинлар, аммо уларнинг бу қилаётган ишлари мунофиқлик аломатидир. Агар ўзлари соф одамлар бўлсалар-у, уларга бу аломатлар ноҳақ тақалса, бундай аломатлардан ўзларини сақлашлари зарур.
Мунофиқлик аввал Мадинада пайдо бўлди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ундайлардан кўп жабру жафолар кўрдилар.
Бу ҳадисда зикр қилинган аломатлар мунофиқликнинг энг маш-ҳур аломатлари бўлиб, булардан бошқа аломатлари ҳам бўлиши мумкин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио