Жавомеъул калим

Кейинги >  

Ният

"Албатта, барча амаллар ниятга караб эътибор қилинади. Ҳар бир киши ўз ниятига етгусидир. Бас, кимки (Маккадан Мадинага) Аллоҳу таоло ва унинг пайғамбари учун ҳижрат килса, унга Аллоҳ ва унинг Расули учун ҳижрат килганлик савоби ёзилур. Ҳар ким дунё учун ҳижрат қилса, дунёга, аёл учун ҳижрат килса, аёлга етишгусидир. Бас, нимани ният килиб ҳижрат ҳилса, ўшани эътиборга олинади" (Имом Бухорий. "Саҳиҳ", I жузъ, 2-бет ва VII жузъ, 231-бет; VIII жузъ, 59-бет; Муспим. "Саҳиҳ", II жузъ, 103-бет. Лафзлари Муслимники.)

Шарҳи: Макка фатҳ этилгунига қадар Мадинага - Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига ҳижрат қилиб бориш савобли амаллардан ҳисобланар эди. Макка фатҳ этилганидан сўнг: "Макка фатҳ этилганидан кейин ҳижрат тўхтади"(Муслим. "Саҳиҳ", II жузъ, 93-бет.), деган ҳадисларига кўра, ҳижрат аввалги мартабасидан тушди.
Ривоятларга кўра, бир одам Мадинага ҳижрат этган бир хотинни никоҳлаб олиш қасди билан мусулмон бўлиб, ҳижрат қилган эди. Бу одамнинг ҳижратдан асл мақсади Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига бориб туриш ва у киши билан бўлиш эмас, балки ҳалиги хотинни никоҳлаб олиш эди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг ниятини билганларидан сўнг ушбу ҳадисни айтганлар. Ҳадисда Мадинага ҳижрат қилишдай хос бир амал зикр этилсада, мақсад умумий бўлиб, ҳар бир амал - у хоҳ тил амали, хоҳ тан амали бўлсин ҳамда оз-кўплигидан қатъи назар - ниятга қараб бўлишини билдиради. Агар ният бузуқ бўлса, амали ҳам бузуқ, агар ният яхши бўлса, амали ҳам яхши бўлади.
Бандаларнинг ихтиёрий ишлари "илм", "ирода", "қувват" деган уч нарса билан ниҳоясига етади. Чунки одам боласи ўзи билмаган нарсани ирода эта олмайди, ирода этмай туриб эса, уни бажара ол-майди. Масалан, чанқаган одам ташналикнинг давоси сув ичиш эканини билади, сўнг сув ичишни кўнгли билан ирода қилади, ундан кейин сув ичади ва ташналигини қондиради. Бу амалнинг бажарилиши, ҳозир биз санаб ўтган уч нарса билан тамомига етади. Бу уч нарсадан "ирода" исмлиси "ният"дир. Агар, "Ният нима?" деб сўралса: "Илм, яъни, билиш сабабли бир ишни қилишни кўнгил билан ирода этиш", деб жавоб бериш керак. "Қасд", "азму қарор" қилиш деган сўзларнинг ҳаммаси "ирода" ёки "ният" деганидир.
Шунга кўра, ибодат вақтларида ниятни тил билан айтиш ё ўқишда маъно йўқ, бу нарсалар ният эмас. Ниятнинг ўрни кўнгилдир.
Масалан, пешин пайти дилида пешин намозини ўқишни қасд қилган ҳолда, тил билан бошқа бир намознинг ниятини ўқиса ёки тил билан ҳеч нарсани ўқимаса, зарари йўқдир (чунки дилидан кечгани эъти-борли). Аммо намоз ўқиётганида тили ниятини айтса-ю, кўнгли ғофил бўлса, яъни, дилидан ният қилмаса, намози зоеъ кетади. Намозга киришган вақтларида Расулуллоҳ (с.а.в.) ва саҳобаларнинг ошкора ёки яширин равишда тил билан ният ўқиганлари ривоят қилинмаган.
Шунинг учун ёшларга, айниқса болаларга дилдан ният қилишни ўргатиш керак, токи тил билан ўқишга ўрганиб қолиб, кўнгилда ғофил бўлмасинлар.
Абу Ҳанифа (р.а.) мазҳабларига кўра, намоз, рўза, ҳаж, закот каби мақсуди аслий бўлган ибодатларга ният шарт бўлиб, таҳорат каби асосий ибодатга васила бўладиган ибодатлар учун ният шарт эмас (таяммум мустасно).
Масалан, ният қилмасдан олинган таҳорат билан намоз ўқиса бўлади, лекин савоб учун ният қилиш керак. Яъни, ниятсиз олинган таҳорат билан ниятли таҳорат ҳар иккиси ҳам намоз ўқишга ярайди, аммо аввалгиси учун савоб йўқ, кейингисига савоб бор.
Шу боис хоҳ мақсуди аслий, хоҳ васила бўлсин, ҳар бир ибодат учун ният қилиш (Аллоҳга яқинликни қасд этиш) лозимдир.
Ниятсиз амаллар, ибодатлар мўътабар бўлмагани сабабли ни-ятни яхшилаш аҳамиятли ишлардан биридир. Ният кўнгил иши бўлга-ни учун унга риё қоришмаслиги керак. Ҳатто жаннатда ёки дўзахда мангу қолиш ҳам ният эътибори билан бўлади, дегувчилар бор. Яъни, мўмин киши жаннатга тушса, дунёдалик вақтида доим мўмин бўлиб ўтишни ният қилганидан ёки бир киши дўзахда мангу қолса, дунёдалик вақтида ҳамиша осий бўлиб юришни ният қилганидандир.
Ўкиниш, надомату афсуспар бор гуноҳларни йўққа чиқарса, ният йўқ ишларни ҳам бор қилади.
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) бир урушда: "Мадинада бир қавм бор, узр сабабли бизларга қўшила олмадилар, аммо бизнинг ҳар бир амалимизда шерикдирлар" (Имом Бухорий. "Саҳиҳ", III жузъ, 213-бет), деган сўзлари улар Мадинада қолгани ҳолда, ниятларига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) билан урушда бирга бўл-гандек савобга эришганларини билдиради. Ҳарҳолда амал, ибодат ҳамда бошқа нарсаларнинг руҳи ниятдир.
Бировнинг молини ўғирлаш нияти билан адашиб ўз молини ўғирлаган киши гуноҳкор бўлганидек, ўз молини олиш қасди билан адашиб бировнинг молини олган киши шариат ва ахлоқ назаридан айбсиздир.
Ниятга қараб бир амалга жуда кўп савоб ёки жуда кўп гуноҳ берилиши мумкин. Мубоҳ бўлган ишлар ниятга кўра ибодатга ёки маъсиятга айланиши мумкин. Фақат ҳаром ва фарз ишларга ниятнинг дахли йўқ. Яъни, яхши ният билан ҳаром бир ишни қилиш ярамагани каби, ният бузуқлигини баҳона қилиб, фарз амалларни қолдириш ҳам ярамайди.
Ният қилинганидан сўнг амал хоҳ бўлсин-хоҳ бўлмасин, банда-ларга савоб ёзилади. Аммо ниятсиз қилинган амалларга савоб йўқ-дир.
Риё аралашгани сабабли бирор амалга савоб берилмай қолиши мумкин, аммо ниятда бундай эҳтимол йўқ. Масалан: "Агар пулим кўпайса, мактаб қурдирардим, етим ва фақир болаларни ўқитар эдим", деган киши учун шу нияти баробарида савоб берилгани ҳолда, пули, моли бўлатуриб шу ишларни қилса, (риё аралашиши эҳтимолидан) нияти баробаридаги савобга тенг савоб олишига шубҳа бор. Риёкорлик бўлмаса, албатта савоби кўп бўлади, лекин риёдан сақланиш осон иш эмас. "Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир", деб айтилган ҳадисдаги ҳикмат ҳам ушбу нарса бўлса керак.
Ҳийлаларнинг инкорини Имом Бухорий шу ҳадис ҳукмидан чиқарганлар (Имом Бухорий. "Саҳиҳ", VIII жузъ, 59-бет).
Ушбу ҳадисдан маълум бўлишича, бир киши рибо ниятида қарз бериб, зоҳиран шаръий ҳийлалар қилса, бу ҳийлалари эътиборга олинмайди, балки эътибор ниятгадир. Бир киши "ҳалола" қилиш нияти билан бир хотинни никоҳига олса, лаънатга мустаҳиқ бўлиши мумкин (Имоми Термизий. "Жомеъ", 1 жуз), чунки эътибор зоҳирга эмас, балки ниятга боғлиқдир.
Ҳийланинг дурустлиги ёки дурустмаслиги ҳақида илм аҳллари орасида тортишув бор. Ҳар икки фикр эгалари ўз ҳужжатлари билан сўзларини тўғри деб даъво қиладилар. Лекин яхши тадқиқ-таҳлил этилса, ҳар икки томон қуйидаги натижада бирлашади:
"Ҳийла агарда бирор ҳаромдан қочиш, гуноҳдан узоқ бўлиш нияти билан қилинса, дуруст, балки яхши амалдир, аммо бир мусулмон ҳаққини ботил қилиш ва шариат мақсадини аҳамиятсиз қолдириш касди билан бўлса, бу ҳолда гуноҳ бўлади".


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио