Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

80-ҳадис

عن أنسٍ رضى الله عنهُ أن النبىَّ صلى الله عليه وسلم كانَ عندَ بعضِ نِسائهِ فأرَسلتْ إحدى أمَّهات المؤمنينَ مع خادمٍ بقصعةٍ فيها طعامٌ، فضرَبَتْ بيدِها فكسرَتِ القصْعة، فضمَّها وجعلَ فيها الطعامَ. وقال "كلوا" وحبسَ الرسول والقصْعة حتى فَرَغوا، فدَفعَ القسمة الصحيحة وحبَسَ المكسورَهَ".

Анас (р.а.)дан ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) ўзларининг баъзи аёллари хузурида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бирлари ўз ходимларидан бир идишга таом солиб юбордилар. Бас. У (аёл) идишни қўли билан уриб синдирди. Набий (с.а.в.) идишнинг (синган бўлакларини) жамлаб, унга таомни йиғдилар. У зот: “Енглар”, деб хизматчини ҳам, идишни ҳам  тутиб турдилар. Токи, улар (таом емоқдан) фориғ бўлганларида, бутун идишни ҳизматчига бериб, синган идишни олиб қолдилар”.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) хонадонларида бўлиб ўтган ҳодиса. Ушбу ҳодиса, аёллар табиатини яъни рашки ва ғаюрлиги келганида мўътадиллик чегарасидан чиқиб кетишини ёритиб бермоқда. Шунингдек бу каби воқеъаларда доно эрнинг мавқеъси ва нафсларни қай даражада хушнуд қилганини ҳам ёритмоқда. Мана Оиша (р.а.)ни олиб кўрайлик. У онамиз, ҳуснлари ва ёшликлари ҳамда бир ўзлари қиз бола ҳолатида турмушга чиққанлари билан фахрланиб, содир этган ишлари.
Бир куни Оиша (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) ва у зотнинг саҳобаларига овқат тайёрлаётгандилар. Кундошларидан бири Расулуллоҳ (с.а.в.)га овқат жўнатиб юборибди. У овқат Оиша онамиз тайёрлаган овқатдан мазалироқ эди. Шу пайт Оиша (р.а.)ни қаттиқ ғазаблари келиб, овқат олиб келган хизматкорга пешвоз чиқиб, қўлидан лаганни тортиб олиб, тош билан урдиларда, ерга ташлаб юбордилар. Доно, ақлли бўлган Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари юзида даҳшатни кўриб, лаган парчаларини жамлаб, ичидаги овқатини териб, дастурхонга ўхшаш идишга солдилар ва: “Оналарингиз Оишани рашки келди, оналарингиз Оишани рашки келди”, дедилар. У ердагилар овқат еб бўлишгунича хизматкор кутиб турди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Оишани яроқли лаганидан олиб келиб хизматкорга беришни буюриб: “Лаганга лаган”, дедилар.
Мана шу набавий ҳалимлик ва ажойиб ҳикмат, лагани синган кишининг қалбини шод ва лаган синдирган эса узр айтишга сабаб бўлди. Хонадонга яна софлик, тинч-тотувлик ва ўзаро келишув қайтиб келди. Бундай тадбир ўтказган Расулуллоҳ (с.а.в.)га, оилаларига, саҳобаларига ва хотинлари бўлмиш мўминлар оналарига Аллоҳнинг салавоту-саломлари бўлсин. Аллоҳ бизларни Расулининг суннатига эргашувчи мўминлардан қилсин. Омин!!!


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио