Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

27-ҳадис

وعن أبى هريرة رضى الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من أتاه اللهُ مالا فلم يؤد زكاتهُ مثل له يوم القيامة شجاعا أقرع، له زبيبتان، يطوّقه يوم القيامة ثم يأخذُ بلهزمتيه يعنى بشدقيه. ثم يقول: أنا مالك أنا كنزك. ثم تلا "ولا يحسبنَّ الذين يبخلون بما آتاهم الله من فضله هو خيرا لهم بل هو شر لهم " الآية.

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, у ўша мол-дунё закотини адо қилмаган бўлса, қиёмат куни мол-дунёси унга кўзойнакли илон бўлиб кўринади. Унинг икки тиши чиқиб туради. У қиёмат куни бўйнидан бўғиб, сўнгра оғизининг икки  томонидан тишлаб туриб: “Мен сенинг молингман! мен сенинг тўплаган хазинангман!” дейди”, дедилар. Сўнгра: “Аллоҳ уларга ўз фазлидан берган нарсада бахиллик қилганларга уни яхши деб ҳисобламанглар. Йўқ! У улар учун ёмондир....” оятини тиловат қилдилар.
Шарҳ: Набий (с.а.в.) хабар беришларича, Аллоҳ бир бандага тилла ва кумуш ато қилсада, у киши ўша тиллалардаги закот ҳаққини адо қилмасдан бахиллик қилса, охират куни у киши энг қаттиқ азоб берилади. Ўша моли энг катта илонга айлантирилади. У илон ўша кишига ташланади. Уни заҳари кўпайиб кетганидан боши оқариб кетади. Икки кўзини тепасида икки қора нуқта бўлади. Оғзини икки томонидан тиш чиқиб туради. Илон бу каби ёмон сифатларни ўзида жамлаб, энг қўрқинчли кўринишда бўлади. Ўша қўрқинчли илон закот ман этувчи кимсаларни бўғиб олади. Оҳ мунча ҳам ёмон манзара! Қайси бир шахс бўйнида мана шу энг қўрқинчли кўринишда бўйнига ўралиб олса ақли кетиб, ўзини йўқотиб қўяди. Оҳ аламли азоб! Қанийди энди шу ҳолда тўхтаб турса экан. Илон азоб бериш ва қийнашда давом этади. Илон ўша закот беришдан бош тортган кишини икки катта оғзи билан чайнаб, қўлидан бошлаб, охири барча жасадини ютиб юборади. У азоблашда яна давом этади. Ана шу азоблаш мобайнида “Мен молингман, мен тўплаб ўзингдан кейин қолдириб кетган хазинангман. Сен бу тўплаган молингдан яхшиликни умид қилар эдинг, мана кўриб турганингдек азоб ва ёмонликдан бошқа нарсага ярамаяпти” деб уни қалбига янада азоб бериш мақсадида хитоб қилади. Мана шу айтилган сўзлар Оли Имрон сурасининг 180-оятида баён қилинган. “Аллоҳ уларга ўз фазлидан берган нарсада бахиллик қилганларга уни яхши деб ҳисобламанглар. Йўқ! У улар учун ёмондир....”


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио