Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

79-ҳадис

عن أمِّ سلمة رضى اللهُ عنها زوْج النبى صلى اللهُ عليه وسلم أنه سمع خصومةً بباب حجرتِهِِ، فخرج إليهم فقال "إنما أنا بشرٌ، وإنه يأتينى الخصْمُ فلعل بعضكم أن يكونَ أبلغَ مِنْ بعضٍ فأحسَبَ أنهُ صَدَقَ فأقض لهُ بذلك، فمن قضَيْتُ له بحقِّ مُسلم فإنما هى قطعةٌ منْ النارِ فليأخُذْها أوْ ليترُكها".

Расулуллоҳнинг хотинлари Умму Салама (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳужралари эшиги олдида хусуматлашаётганларни эшитиб қолиб улар олдига чиқдиларда: “Мен ҳам бир инсонман. Баъзида олдимга хусуматлашганлар келади-да, бири иккинчисидан сўзга устароқ бўлиб даъвосини айтади. Мен у рост айтди, деб ҳисоблаб, унинг фойдасига ҳукм чиқараман. Қайси бирингизга (сўзига ишониб) мусулмонни ҳаққини ҳукм қилиб юборсам, дўзахдан бир парча оловни ҳукм қилибман. Шундай экан хоҳласа ўша парча оловни олсин, хоҳламаса тарк қилсин”, дедилар.
Шарҳ: Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) хотинлари Умму Салама онамиз ҳужраларида турсалар, ҳужра эшиги олдида икки хусуматлашаётган кишини овозини эшитиб қолиб, улар олдига чиқдиларда, сўзларига қулоқ тутдилар. Уларни ҳар бири ҳақ эканини даъво қилар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ростгўйликка, тўғрисини талаб қилишга ҳамда сўз усталиги ва баённи кучли қилишга уринмасликни талаб қилдилар. Ва ёлғон хусуматчини тасдиқлаб, ҳаққи бўлмаган нарсага ҳукм қилиб қўйиб, у зот ҳар-бир ҳолатда ҳам ғайбни билмасликларини уқтирдилар. Албатта у зот зоҳирига қараб ҳукм қилишларини, ички ҳолати эса Аллоҳга ҳавола эканини, айтдилар. Ким энди сўз усталиги билан биродарини молига эга бўлиб олса, ўз нафси учун дўзахдан бир парчага эга бўлибди. Агар ўша эга бўлган нарсаси арок дарахтининг шохидек кичкина нарса бўлса ҳам. Золим ўзига хуш келган ва ёқтирган нарсасини амалга ошираверсин. Бари-бир бир кун келиб қуйидаги оятда келганидек жазосини олгай.
“(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос.”


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио