Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

74-ҳадис

عن أبى بن كعبٍ رضى الله عنهُ قال: وجدْتُ صرةً فيها مائةُ دينارٍ فأتيتُ النبىّ صلى الله عليه وسلم فقال: "عرِّفها حولاً" فعرّفتها، فلم أجد من يعرفها، ثم أتيتهُ فقال: "عرِّفها حوْلاً، فعرَّفتها فلم أجدْ منْ يعرفها، ثم أتيتهُ ثلاثا، فقال: احفظ وعاءها وعدَدَها وَوِكاءهاَ، فإنْ جاء صاحبُها، وإلاَّ فاستمتِعْ بها".

Убай ибн Каъбдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: “Юз динор солинган ҳамён топиб олиб, Набий (с.а.в.) олдларига бордим. У зот топиб олган нарсангни бир йил эълон қил, дедилар. Мен бир йил эълон қилиб уни танийдиган кишини топа олмадим. Кейин яна борган эдим, у зот: “Яна бир йил эълон қил”, дедилар. Сўнгра учинчи марта борганимда у зот: “Ўша ҳамён идишини, ичидаги маблағини ва боғичини таништир, агар эгаси келса келди бўлмаса ўзинг ишлатавер”, дедилар.
Шарҳ: Мусулмонга фақат ҳалол ва розилик билан топилган молгина ҳалол бўлади. Агар топилмалар мусулмонлар молидан бўлиб, Ислом диёрида топиб олинса, шариат уни ўз муҳофазасига олган. Ва эгасига етиб бориш йўлида муболаға тарзда йўл тутган. Одатда хабар етиб бориши осон бўлган ўринларда эълон қилишни буюрган. Мана шундай нарса Убай ибн Каъб (р.а.)да содир бўлган. У зот юз динор солинган ҳамён топиб олиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) олдиларига бордиларда, Исломдаги топилмалар ҳақида сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша топилмани ҳаммасини эмас-у, балки баъзи сифатларни айтиб бир йил эълон қилишга буюрдилар. Ушбу эълонни йилнинг ҳар хил вақтларида, гоҳида эрталаб, гоҳида кечқурун, гоҳида тушликда, гоҳида ҳафта бошида, гоҳида ой бошида, гоҳида ой ўртасида, гоҳида ой охирида айтасан, дедилар. Убай ибн Каъб бир йил эълон қилдилар аммо эгаси келмади. Убай ибн Каъб иккинчи марта Расулуллоҳ (с.а.в.) олдиларига қайтиб, эгаси келмаганини хабарини бердилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) бировларни молида тақво қилиб, янада ишончли қилиб олиш учун яна бир йил эълон қилишга буюрдилар. Эгаси яна келмади. Убай ибн Каъб учинчи бора Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бориб эгаси келмаганини хабарини бердилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша динор солинган идишни, боғичини ва динорни ададини танитмоқни, сўнгра ўша ҳамёндаги маблағдан фойдаланишни, бордию эгаси келиб қолса қайтаришни буюрдилар. Мабодо эгаси топилмаса ўзини молидек ишлатиб юриши мумкинлигини, айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио