Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

75-ҳадис

عن أبى سعيدٍ الخُدْرىِّ رضى الله عنه عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "إذا خلص المؤمنون مِن النار حُبسوا بِقنطرةٍ بين الجنّةِ والنارِ فيتقاصونَ مظالم كانت بينهم فى الدنيا حتى إذا نُقُّوا وهذّبوا أذِنَ لهُمْ بدخولِ الجنةِ، فوالذى نفس محمدٍ بيدهِ لأحدُهم بمسكنه فى الجنةِ أدلُّ بمسكنهِ كان فى الدُّنيا".   

Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Агар мўмин киши дўзахдан халос бўлса жаннат билан дўзах ўртасидаги кўприкда ушлаб дунёда ораларида бўлган қасос олиб берилади. Қачон пок ва зулмларидан тоза бўлишса ундан кейин жаннатга киришга изн берилади. Муҳаммаднинг жони Уни қўлида бўлган зотга қасамки, киши жаннатдаги маконини бу дунёдаги маконидан ҳам яхшироқ билувчидир”, дедилар.
Шарҳ: Адолат ва раҳмат, ҳукм ва розилик. Мана шу нарсалар Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзларида ўз аксини топмоқда. Агар жавобгар шахс дўзахга тушишдан нажот топиб, сирот кўпригидан ўтаётганида, жаннат билан дўзах ўртасидаги ана шу кўприкда фаришталар тўхтатиб, золимдан мазлумни қасосини олиб беришади. Яъни зулми миқдорича яхшилигидан кесиб олинади ёки мазлумдаги баъзи гуноҳларни авф қилинади. Чунки бирор киши устида бировдан жавобгарлиги бўлса жаннатга кира олмайди. Қачон энди ораларидаги нарса софлашиб, ўзларидаги нарсадан халос бўлса ва нафсга розилик қайтиб ҳамда қалбдаги ғилли-ғаш аритилса, ўша таниган жаннатдаги манзилларига киришга изн берилади. Уларга: “Манзилингизга тарқалинглар”, дейилади. Уларнинг барчалари манзилларини қасд қилиб, топиб боришади. Уларга йўл бошчи, йўл кўрсатувчи шарт эмас. Улар худди дунёда жума намозига келганлар намоздан кейин манзилларини бемалол топганлардан ҳам кўра ўз манзилларини билувчироқдирлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио