Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

73-ҳадис

عن عبد الله بن مسعود رضى الله عنهُ قال: سمعتُ رجُلاً يقرا آيةً سمعتُ رسول الله صلى الله عليه وسلم يقولُ خلافها، فأخذتُ بيدهِ فأتيتُ بِهِ رسول الله صلى الله عليه وسلم فقال: كلاكما محسنٌ لا تختلفوا فإنّ منْ كان قبلكمْ اختلفوا فهلكوا.

Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Бир кишини Расулуллоҳ (с.а.в.) менга ўқиб берганларидан бошқача қилиб оят ўқиётганини эшитиб қолдим. Қўлидан тутиб Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига олиб бордим. У зот эса: “Икковингиз ҳам тўғри ўқидингиз. Ихтилоф қилманглар, чунки сизлардан олдинги уммат ихтилоф қилишди ва у сабабли ҳалок бўлишди”, деб айтдилар.
Шарҳ: Ибн Масъуд айтадилар. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) менга Раҳмон сурасидан ўқиб бердилар. Мен кечки пайт масжидга чиқиб бир жамоат олдига бориб ўтирдимда, бир кишига: Менга ўқиб бер”, дедим. У мен ўқимайдиган ҳарфда ўқий бошлади. Шунда мен: “Сенга буни ким ўқиб берди?” деган эдим, у: “Менга буни Расулуллоҳ (с.а.в.) ўқиб бердилар, деди. Уни қўлидан тутдимда, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига олиб бордим. Ва: “Эй Аллоҳнинг расули! менга мана бундай, мана бундай қилиб ўқиб бердингизми?” деган эдим, у зот: “Ҳа”, дедилар. Ҳалиги киши: “Эй Аллоҳнинг расули! менга мана бундай, мана бундай қилиб ўқиб бердингизми?: деган эди, у зот у одамга ҳам “Ҳа”, деб жавоб бердилар.
Бошқа ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бир куни Жаброил ва Мекоил алайҳиссаломлар ҳузуримга келишди. Жаброил (а.с.) ўнг  томонимга, Мекоил алайҳиссалом чап томонимга ўтиришди. Жаброил алайҳиссалом: Эй Муҳаммад! Қуръонни бир ҳарфда ўқигин”, дедилар. Мен: “Зиёда қилиб ўқиб беринг”, десам, (Жаброил) икки ҳарфда ўқигин, дедилар. Мекоил эса “Яна зиёда қил”, деб етти ҳарфгача етгаздилар.
Бошқа ривоятда: Ибн Масъуд (р.а.): “Эй Аллоҳнинг расули! Биз қироатимизда ихтилоф қилиб қолдик, деб айтсак, у зотнинг юзлари ўзгарди. Ихтилофни зикр қилган пайтимизда, у зот ўзларини бир оз бошқача ҳис қилдиларда: “Сизлардан аввалгилар ихтилоф сабабли ҳалок бўлишди. Ихтилоф қилманглар, чунки хилофни барчаси ёмонликдир”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио