Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

72-ҳадис

عن المغيرة بن شعبة رضى الله عنهُ قال: قال النبى صلى الله عليه وسلم " إنّ الله حرّم عليكم عقوق الأمهاتِ ووأد البناتِ، ومنع وهات، وكره لكم قيل وقال، وكثرة السؤال، وإضاعة المال".

Муғийра ибн Шуъбадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) айтадилар. Албатта Аллоҳ таоло сизларни ота-оналарингизга оқ бўлиш, қизларни тириклайин кўмиш, ман қилинган нарсани беришингизни ва бериш керак бўлган нарсани ман қилишингизни ҳаром қилди. Ва яна фалончи ундоқ деди, пистончи бундоқ, деди каби майда гапларни ташишингизни, кўп савол беришингизни ва молларингизни беҳуда сарфлашингизни Аллоҳ кариҳ кўрди.
Шарҳ: Энг катта кабира гуноҳ оналарга оқ бўлишдир. Чунки оналар машаққат билан қоринда кўтариб, машаққат билан туғиб ва машаққат билан тарбиялаган зотлардир. Ким энди шукр қилиб, уларга яхши муносабатда бўлмаса, гўзалликка аҳл бўлмапти. Ва яна энг катта кабиралардан бири, ор бўлишдан ва камбағал бўлиб қолишдан қўрқиб, қизларни тириклайин кўмишдир. Чунки бу ишга қўл уриш, Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлмасдан, махлуқотларни ризқ билан кафолатлашига ишонмасликдан кейин келиб чиқади. Ва яна ҳаром нарсалардан бири, ҳақ-ҳуқуқларни ман этиб, ҳақдор бўлмаган нарсаларни талаб қилишдир. Ва яна мажлисларда фалончи ундай деди, фалончи бундай деди, деб чақимчилик, ғийбат каби бефойда нарсаларни зикр қилиш ҳамда мол-дунёни зое қилиб, ноўрин жойларга сарф қилиб юбориш ҳам, ҳаром амаллардандир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио