Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

70-ҳадис

عن أبى هريرة رضى اللهُ عنه عن النّبىِّ صلى اللهُ عليهِ وسلم قال: "منْ أخذ أموال النّاسِ يُريد أدائها أدّى اللهُ عنهُ، ومن أخذها يريدُ إتلافها أتلفهُ اللهُ".

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким одамлар молини олиб ўша олган молини яна қайтаришни ният қилса Аллоҳ қайтаришига муваффақ қилади. Энди кимки бировни молини олиб талофат етказишни хоҳласа Аллоҳ у кишига талофат етказади”, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) “Ким одамлар молидан муомала қилиб, қандай кўринишда бўлса ҳам олсада, уни қайтаришни ният қилса Аллоҳ ҳам уни яхши нияти учун фазли билан адо этишни осон қилади. Агар қарзни узишдан олдин ўлиб қолса Аллоҳ қарз берганни рози қилдириб қўяди. Кимда-ким одамлар молидан бирор нарсани олиб, қарзни қайтармасдан талофатни хоҳласа, Аллоҳ ҳам қўлидаги нарсани талофат қилиб, нияти ёмон бўлгани учун фойдалантирмайди. Қарз бўйнида қоладида, Қиёмат куни ўшанга яраша жазо беради.
Бошқа бир ҳадисда келтирилишича: Ким қарз олсада, уни тўлашни ният қилса, кейин тўдамасдан туриб ўлиб қолса, Аллоҳ ундан ўтиб юборади ва қарз берган одамни ҳам хоҳлаганича рози қилдириб қўяди. Ким қарз олса-да, ичида уни тўлаш нияти бўлмаса кейин тўламасдан ўлиб қолса, Аллоҳ Қиёмат куни қарз бериб турган кишига қасосини олиб беради. Бошқа ривоятда: Қарздорни яхшиликларидан олиб қарз бериб турган кишига олиб берилади. Агар яхшилиги бўлмаса қарз берган кишини ёмонлигидан олиб қарз олган кишига юкланади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио