Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

69-ҳадис

عن أبى هريرة رضى اللهُ عنه أنّ رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: الخيلُ لِرجُل أجرٌ، ولرجُلٍ سترٌ، وعلى رجُل وزرٌ، فأمّا الذى له فرجلٌ ربطها فى سبيل اللهِ فأطال لها فى مرج أوْ روْضة، فما أصابتْ فى طيلها ذلك من المرجِ أو الروضة كان لهُ حسناتٍ ولو أنهُ انقطع طيلها فاستنت شرفاً أو شرقينِ كانت آثارها وأرواثها حسناتٍ له، ولو أنها مرت بنهر فشربت منهُ ولم يرد أن يسقى كان ذلك حسناتٍ لهُ فهى لذلك أجرٌ ورجلٌ ربطها فخراً تغنياً وتعففاً ثم لم ينس حق اللهِ فى رقابها، ولا ظهورها فهى لذلك سترٌ، ورجلٌ ربطها فخراً ورياءً ونواءً لأهلِ الإسلام فهى على ذلك وزرٌ، وسئل رسولُ اللهِ صلى اللهِ عليه وسلم عن الحمرِ فقال: ما أنزل على فيها شىء إلا هذِهِ الآيةُ الجامعةُ الفاذّة" فمنّ يعمل مثقال ذرّة خيرا يرهُ، ومن يعمل مثقال ذرةٍ شرّا يرهُ".

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “От боқиш билан киши ажр олади ёки тўсиқ бўлади ёки гуноҳкор бўлади. Савоб оладигани: Бир киши Аллоҳ йўлида от боғлаб, яйловда арқонини узун қилади. Ўша узун арқонда боғлиқ ҳолатида ўтлоқда нима еса ҳам савоб олаверади. Агар арқон узилиб, баланд-паст ерлардан юрса ҳам босган қадами ва чиқарган тезагига ҳасанот ёзилади. Бордию бир анҳор олдидан ўтиб сув ичса аммо эгаси ундан ичишни хоҳламаган бўлса ҳам яхшилик ёзилаверади ва у киши ажрга эришаверади. Тўсиқ бўладигани: Бир киши ўзини беҳожат қилиш учун от боқса-да, кейин бўйнидаги Аллоҳнинг ҳам ҳаққини унутмаса унинг учун тўсиқ бўлади. Гуноҳкор бўладигани: Бир киши фахр, риё ва Исломга душманчилик қилиш мақсадида боқса унинг учун гуноҳ бўлади”, дедилар. Шунда саҳобалар Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшак ҳақида сўрашди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаммасини ўзида қамровчи қуйидаги оят туширилганини айтдилар.
“Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!”
(Залзала, 7-8)
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) отнинг тарбияси учун учта ухровий натижани баён қилмоқдалар.
1. От сабабли эгаси ажр олади.
2. От сабабли гуноҳкор бўлади.
3. От сабабли ажр ҳам олмайди, гуноҳга ҳам ботмайди.
Биринчиси: Мусулмон киши отини Аллоҳ йўлидаги кураш учун тарбия қилади. Унга овқат берса ҳам ажр, сув берса ҳам ажр. Хоҳ шу мобайнида чарчасин хоҳ чарчамасин. Ҳатто арқонини узиб, бир қанча юриб, ўзи овқатланиб сув ичса ҳам ажр олаверади. Ҳатто ерни босган қадамига ҳам ҳасанот олади.
Иккинчиси: Бир киши риё ва фахрланиш учун от боқади. Ёки мусулмонларга қарши бўлиш мақсадида от боқади. Ёки уларни экинзорларига қўйиб юборади. У бу қилган ишига гуноҳ оттиради.
Учинчиси: Бир киши одамларга боқиманда бўлиб қолмаслик учун, ўзини беҳожат қилиш мақсадида от боқади. Кейин бўйнидаги Аллоҳнинг ҳаққини унутмасдан садақаси ёки тижорат учун бўлса тижоратдаги закотини чиқаради. Отни тоқати етмайдиган нарсани устига юкламайди. Қийналганларга ўша оти билан ёрдам қилади. Қўйингки ўша оти уни камбағаллик ва ҳожатмандликдан тўсиб туради.
Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшак тарбиясида ҳам мана шу уч ҳолатдагидек бўлинадими? Деб сўралганида, у зот сўровчи кишини фикрини Исломнинг умумий қоидасига қаратиб, кўпгина тафсилотлардан беҳожат қилувчи оятни зикр қилдилар.
“Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!”.
Ким ниятини ва қўли остидаги тасарруфини яхшилаб адо этса, охиратда яхши мукофотларга эришади. Ким нияти ва муомаласини ёмон қилса, охиратда тақдим қилган нарсасига мувофиқ ёмон мукофотга йўлиқади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) баён қилмоқдаларки бир нарса бир киши ҳузурида ажр олишга сабаб бўлса, бошқаси ҳузурида гуноҳ бўлишга сабаб бўлади. У яхшилик ёки ёмонликда истеъмол қилгани учун эмас, балки икковидан бирини қасд ва ният қилгани учун. Масалан ҳимоячини олиб кўрайлик. У ватани, дини ва обрўсини ҳимояси учун ҳимояга чиқса, кимдир йўл тўсарлик ва омондаги кишиларга хавф солиш мақсадида чиқади. Шунинг учун Расулуллоҳ (с.а.в.): “Албатта амаллар ниятга қараб баҳоланади. Ҳар-бир кишига ниятидаги нарса бўлади”, деб айтганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио