Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

68-ҳадис

عن أبى هريرة رضى اللهُ عنه أنّ رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: بينا رجلٌ يمشى بطريق فاشتدّ عليه العطشُ فوجد بئرأ فنزل فشرب منها ثم خرج فإذا كلبٍ يلهث يأكلُ الثرى من العطش فقال الرجل: لقدْ بلغ هذا الكلب من العطش مثلُ الذى كان بلغ منى، فملأ خفّهُ ماء  فسقي الكلب فشكر اللهُ لهُ فغفر لهُ، قالوا يا رسول الله: وإنِّ لنا فى البهائم أجرا؟ قال فى كلِّ كبدٍ رطبةٍ أجرٌ".

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бир пайт бир киши йўлда кетаётиб қаттиқ чанқаб қолди. Йўлда бир қудуқ топиб олиб, унга тушди-да сув ичди. Кейин чиқиб қараса чанқаганидан тили осилтириб тупроқ еяётган итни кўрди. Бу итга ҳам менга етган ташналик етибди, деди-да маҳсисини сувга тўлдириб, итни суғорди. Аллоҳ у кишини қилган ишидан миннатдор бўлиб, гуноҳларини кечирди. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули ҳайвонларда ҳам биз учун савоб борми? Дейишганида, у зот: “Ҳар бир жигари нам жониворда савоб бордир”, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳайвонларга яхшилик қилишга тарғиб қилиб, катта гуноҳларни ҳам озгина яхшилик билан кечириб юборишидаги Аллоҳнинг фазлига ишора этмоқдалар. Бир киши Макка йўлидаги саҳрода кета туриб қаттиқ чанқаб қолди. Йўлда бир қудуққа дуч келиб, унга тушиб, чанқоғини қондирди. Кейин чиқиб қараса бир итни кўриб қолди. У чанқоғи қаттиқлигидан тилини осилтириб, ҳансирар эди. Ҳалиги кишини итга раҳми келдида, бироз олдин ўзи ҳам шу ҳолатда эканини эслади. Ўзига-ўзи: “Бу ит ҳам мен каби чанқоқ ва ташналикдан қийналганим каби машаққат тортмоқда”, деди. Ва маҳсисини ечиб, қудуққа тушди. Уни сувга тўлдириб, оғзида тишлаб, юқорига кўтарилди. Сув тўла маҳсини итни олдига қўйди. То ит қонгунча у киши сув олиб чиқиб тошиди-да, сўнгра йўлида равона бўлди. Аллоҳ у кишини мана бу ҳайвонга қилган яхшилиги сабабли жаннатга киритди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу ҳикояни айтаётганларида эшитиб турган саҳобалар улуғ ажрдан ажабланишди.: “Эй Аллоҳнинг расули! Ҳайвонларимизни суғоришда ҳам ажр борми?” дейишган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳа, ҳар бир тирик ҳайвонни суғоришингизда ажр бордир”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио