Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

67-ҳадис

عن أبى هريرة رضى اللهُ عنه قال: قال رسولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: ثلاثةُ لا ينظرُ الله إليهمْ يوم القيامةِ ولا يزكيهم ولهم عذابٌ أليمٌ: رجلٌ كان له فضلُ ماءٍ بالطريق فمنعهُ من ابنِ السبيلِ، ورجلٌ بايع إماما لا يبايعهُ ألا لدُنيا فإن أعطاهُ منها رضى وإنْ لم يعطهِ سخِط، ورجلٌ أقام سلعتهُ بعد العصر فقال: والله الذى لا إله غيرهُ لقد أعطيت بها كذا وكذا فصدقه رجلٌ، ثمِّ قرأ هذِهِ الآيةِ: "إنّ الذين يشترون بعهد الله وأيمانهم ثمنا قليلا..."

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Уч тоифа кишилар борки, Қиёмат куни Аллоҳ уларга қарамайди ва оқламайди. Улар учун аламли азоби бор. 1. Бир кишини йўлда ортиқча суви бўлиб, мусофирга бермаса. 2. Бир киши имомга фақат мол-дунёга эришиш учунгина байъат қилса. Имом бериб турса рози бўлиб, бермай қўйса норози бўлса. 3. Бир киши асрдан кейин матосини сотиш учун олиб чиқиб: “Якка Аллоҳ номига қасамки, мен ушбу нарсага ундай ва бундай нарса ишлатганман, деб қасам ичсада олаётган киши уни қасамини тасдиқласа”, деб қуйидаги дуони ўқидилар.
“Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга сўз қотмайди, раҳмат назари билан боқмайди ва гуноҳларидан покламайди. Улар учун аламли азоб бордир”

Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) уч тоифа кишиларга Қиёмат куни қаттиқ ва аламли азоб бўлишидан огоҳлантирмоқдалар. Албатта Аллоҳ таоло ҳисоб-китоб куни яхшиликларини қабул қилмайди, ёмонлик ва зулмларини кечирмайди.
Биринчи: Уни ҳузурида ҳожатидан ташқари қудуғида, ҳовузида ёки қишлоғида сув бўлади-да, сувга ташна бўлиб турган бирор киши талаб қилса ундан бош тортади. Оламлар рабби унга нисбатан ғазаб қилиб, Қиёмат куни фазли ва эҳсонидан маҳрум қилади. Унга қарата: “Сен ўз қўлинг билан топмаган нарсангни ман қилганинг учун мен ҳам сендан фазлимни ман этаман”, дейди.
Иккинчиси: Бир киши олий имомга байъат қилиб, овоз беришни фақат мол-дунё учун амалга оширади. Агар ўша имом Аллоҳни ҳаром қилган нарсалари ёки бошқалардан тортиб олган нарсасини берса ҳам рози бўлиб олаверади. Мабодо бермаса унга нисбатан ғазаб қилиб, байъатини бузиб, имом адолатли бўлса ҳам фитна қўзиб юради.
Учинчиси: Бир киши охиратини дунёсига сотади. Аллоҳнинг аҳди ва Унинг номига ичган қасамини арзимас маблағ ва йўқ бўлиб кетувчи матога сотиб юборади. У ёлғон қасам ичади. Қасамида якка Аллоҳни ўртага қўйиб таъкидлайди. У матосини кўриниб турганидан ҳам ошириб мақтайди. Ёки нархи қимматини кўрсатиб арзонини бериб юборади. Сотувчини ичган қасамига ишониб харидор матони сотиб олади. Мана шу золим Аллоҳнинг қуйидаги оятини бир эслаб қўйсин.
“Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга сўз қотмайди, раҳмат назари билан боқмайди ва гуноҳларидан покламайди. Улар учун аламли азоб бордир”. (Оли имрон-77)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио