Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

66-ҳадис

عن أنس بن مالك رضى الله عنه أنه قال: حُلِبَتْ لرسولِ الله صلى الله عليه وسلم شاة داجنٌ فى دارى، وشيب لبنها بماءٍ من البر التى فى دارى فأعطى رسولُ الله صلى الله عليه وسلّم القدح فشرب منهُ، حتى إذا نزع القدح منْ فيهِ، ولى يساره أبو بكرٍ وعنْ يمينهِ أعرابىٌّ فقال عمرُ: وخاف أنْ يعطيهُ الأعرابىّ – أعط أبا بكرٍ يا رسول اللهِ عند ك، فأعطاهُ الا عرابىّ الذىِ عن يمينهِ ثم قال: الايمن فالايمن.

Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Уйда боқаётган қўйимнинг сутидан Расулуллоҳ (с.а.в.)га соғиб, қудуқдаги сувдан аралаштириб идишни олдиларига қўйган эдим, у зот ўша сутдан ичдилар. Ичиб бўлиб идишни оғизларидан олгандилар чап томонларида Абу Бакр, ўнг томонларида эса бир аъробий турар эди. Умар (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)ни қўлларидаги идишни аъробийга бериб қўйишларидан хавфсираб: “Эй Аллоҳнинг расули! Ёнингиздаги Абу Бакрга беринг”, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса ўнг томонларидаги аъробийга бериб: “Ўнгдан, ўнгдан”, дедилар. 
Шарҳ: Анас ибн Молик (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ҳовлиларига меҳмондорлик учун чақириб, у зот олдиларига сув қўшилган сут қўйдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ундан ичдилар. Оғизларидан идишни ажратиб қавмга қарадилар. Кўрсалар чап томонларида Абу Бакр Сиддиқ, олдларида Умар ибн Хаттоб, ўнг томонларида аъробий турган экан. Расулуллоҳ (с.а.в.) биринчи бўлиб Ислом қабул қилган, ғорда соҳиб бўлган Абу Бакрни қўйиб, аввал аъробийга бериб қўярмиканлар деб, Умар ҳадиксирадиларда: “Эй Аллоҳнинг расули! ёнингиздаги Абу Бакрга узатинг”, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Умарни мақсадларини тушундиларда, ўзларини энг олий мақсад сари одимлатиб, ўнг томонларидаги аъробийга узатдилар. У зот бу ишлари билан бутун умматни тарбиялашни хоҳлардилар. Уларни нафсларига шаръий ҳукмлар олдида барча инсонлар тенг ҳуқуқли эканини жойлашни истардилар. Албатта Исломда ўнг томон чап томондан олдинда туради.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио