Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

65-ҳадис

عن ابن عُمر رضى الله عنهما أنهُ قال: أجلى عمرُ اليهود والنصارى منْ أرضِ الحجاز، وكان رسولُ الله صلى الله عليه وسلّم لمّا ظهر على خيبر أراد إخراج اليهودِ منها، وكانتِ الأرضُ حين ظهر عليها لله ولرسوله صلى الله عليه وسلّم وللمسلمين، وأراد إخراج اليهود منها فسألت اليهود رسول الله صلى الله عليه وسلّم ليقرهم بها ان يكفوا عملها ولهم نصف التمر، فقال لهم رسول الله صلى الله عليه وسلّم "نقركم بها على ذلك ما شئنا فقرُّوا بها حتى اجلاهم عمر إلى تيماء و أريحاء"

Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинади. Умар (р.а.) яҳудий ва насронийларни Ҳижоз ўлкасидан чиқариб юбордилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Хайбарни қўлга киритганларида яҳудийларни чиқариб юборишни хоҳлагандилар. Ерни қўлга киритиш билан у Аллоҳ, расули ва мусулмонлар учун эди. Лекин яҳудийлар Расулуллоҳ (с.а.в.)дан хурмони ярмини олиш эвазига ишлаб беришни сўрашди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биз хоҳлаганимизча турасизлар”, деб рози бўлдилар. Улар ўша ерни то Умар (р.а.) Таймо ва Арийҳога чиқариб юбордилар.
Шарҳ: Ибн Умар (р.а.) айтишларича, Набий (с.а.в.) Хайбар аҳли устидан ғалаба қозонганларида, у ерни баъзисини мажбуран ва баъзисини сулҳ қилган ҳолда фатҳ этдилар. Бу фатҳ қилинган ерлар бевосита Аллоҳ, расули ва мусулмонлар учун ўтди. Сулҳ билан олинган ерлар яҳудийларники эди. Сулҳдан кейин мусулмонлар қўлига ўтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Хайбар еридан барча яҳудийларни чиқариб юборишни хоҳлагандилар. Лекин яҳудийлар мусулмон ерида ёлланган ишчи сифатида қолишни яъни ярим хурмо эвазига дарахтларни парварришлаш, қараб хабардор бўлиб туришни илтимос қилишган, Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни талабларига жавоб бериб: “Хурмоларни парваришлаб, хабардор бўлганингиз учун, ярим хурмо эвазига доим бўлмасдан балки биз хоҳлаганимизча қарор топиб турасизлар”, дедилар.
Улар Умар ибн Хаттоб халифа бўлгунларича ўша ерда қарор топиб туришди. Умар ибн Хаттоб мусулмонлар устидан бошлиқ бўлгач, Расулуллоҳ (с.а.в.)ни вафот этаётганларида Хижоз ўлкасидан яҳудийларни чиқариб юбориш хусусида васиятларини амалга ошириб, яҳудийларни араб ярим оролининг шимолий томонидаги Шом ўлкасига қарашли Таймо ва Арийҳо шаҳарларига кўчириб юбордилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио