Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

63-ҳадис

عن أبى سعيد الخدرىِّ رضى الله عنه قال: "جاء بلال رضى الله عنه إلى النبى صلى الله عليه وسلم بتمر برنى فقال لهُ النبى صلى الله عليه وسلم: مِنْ أين هذا؟ قال بلالٌ: كان عندى تمرٌ ردىُّ فبعتُ منهُ صاعيْنِ بصاع ليطعم النبى صلى الله عليه وسلم فقال النبىُّ صلى الله عليه وسلم عند ذلِك: أوّه. أوّهْ. عينُ الرِّبا. عينُ الرِّبا. لا تفعلْ، ولكِنْ إذا أردت أنْ تشترى فبِعِ التمْر بِبيعٍٍِِ آخر ثُمّ اشتر بِهِ".

Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Билол (р.а.) Набий (с.а.в.) ҳузурларига олий навли “Бараний” хурмоси олиб келдилар. Набий алайҳиссалом: “Буни қаердан олдинг”, дегандилар, Билол (р.а.): “Менда паст навли хурмо бор эди. Набий алайҳиссаломни таомлантириш мақсадида икки соъ ёмон навли хурмога бир соъ Бараний хурмо алиштиржим”, дедилар. Шунда Набий (с.а.в.): “Уҳ, уҳ. Рибони ўзгинаси, рибони ўзгинаси. Иккинчи марта бундай қилмагин. Лекин аввал хурмони бошқа нарсага сот, кейин уни сотиб ол”, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг муаззинлари Билол (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)ни энг олий сифатли хурмо билан сийлаш учун бозорга икки соъ ўлчовидаги паст сифатли хурмони олиб бордилар. У ерда ўша икки соъ ёмонини бир соъ яхшисига алиштириб, Расулуллоҳ (с.а.в.)га тақдим қилдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Билолда бу каби яхши навли хурмо йўқлигини билиб: “Эй Билол! бу каби яхши навли хурмо сенга қаердан келди”, деганларида, Билол (р.а.): “Ҳузуримизда паст  сифатли икки соъ хурмо бор эди, ўша хурмони юқори сифатли бир соъ хурмога сотиб олдим”, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Уҳ, уҳ, деб, оғринганларини эълон қилиб: “Эй Билол бу рибони ўзгинасику? Қанақасига бу иш сенга махфий қолди. Бундай иш ҳеч қачон қилмагин. Яхши хурмони эгасига қайтариб, ўзингни ёмон хурмойингни ол. Уни буғдой ёки арпа ёки шунга ўхшаш нарсага сот. Кейин ҳалиги яхши хурмони ўша буғдой ёки арпага сотиб олгинда, сўнгра менга олиб кел”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио