Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

62-ҳадис

عن أبى هريرة رضى الله عنه أنّ رجلا أتى النبى صلى الله عليه وسلم يتقاضاه فأغلظ، فهم به أصحابُهُ فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم دعوه فإن لصاحبِ الحقِّ مقالاً اشتروا له سنا فأعطوه إياه فقالوا: إنا لا نجد غلا سنا هو خير من سنه قال: اشتروه فأعطوه إياه فإن من خيركم او خيركم احسنكم قضاء.

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб, қарзини сўрашда қўполлик қилди. Саҳобалар уни койишни қасд қилишган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.) қўяверинглар, чунки ҳақдорни гапиришга ҳаққи бордир. Уни туяси каби туя сотиб олиб беринглар, дедилар. Саҳобалар: “Биз унинг туясини ёшидаги каби туя топа олмаяпмиз балки ундан яхшироғи бор экан”, дейишган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Майли сотиб олиб бераверинглар чунки сизларни яхшиларингиз қарзини чиройли тарзда адо этувчиларингиздир”, дедилар.
Шарҳ: Қўпол бир аъробий Расулуллоҳ (с.а.в.) олдиларига келиб, берган қарзини қайтаришларини талаб қилди. Талаб қилганда ҳам қўполлик ва бақир-чақир қилиб юборди. Саҳобалар бу ҳужумдан ғазаб отига минишди. Хусусан аъробийни бу каби муомала қилишини оқловчи ҳеч нарса йўқ эди. Чунки аъробий олдин қарзини талаб қилмаган, Расулуллоҳ (с.а.в.) эса рад этиб, муҳлатни чўзмагандилар. Саҳобалар ҳам унинг муомаласига ўхшаш ёмон муомала қилишни хоҳлашган эди. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) тарк қилишни буюриб, у ёмон муомала қилган бўлса ҳам ҳақдордир, дедилар. Кейин у зот саҳобаларга худди қарзга берган туяси каби туя қайтаришни буюрдилар. Саҳобалар садақага ажратилган туялар ичида уни туясига ўхшаш туя топа олишмади-да, эй Аллоҳнинг расули! Уни туясидан кўра ёши яхшироқ туяни топдик холос, дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Яхшисини бераверинглар, чунки муомаладаги яхшиларингиз қарзни тўлашда ҳам яхшиларингиздир”, дедилар. Аъробий яхши туяни олгач Расулуллоҳ (с.а.в.)га шундоқ бир хурсандлик ва ажабланиш маъносида қараб: “Менга тўла-тўкис қилиб бердинг, Аллоҳ ҳам сенга тўла-тўкис қилиб берсин”, деди.
Юқори одоб соҳиби бўлган Расулуллоҳ (с.а.в.)га ва пайғамбарини ҳимоясига шай турган саҳобаларга Аллоҳнинг саломи бўлсин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио