Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

55-ҳадис

عن المقدام رضى الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم "ما أكل أحد طعاما قطّ خيرا من أن يأكل من عمل يده، و إنّ نبى الله داود عليه السلام كان يأكل من عمل يده".

Миқдом (р.а.)дан ривоят қилинади.  “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳеч ким  ҳеч қачон ўз қўли билан топган таомдан яхшироқ таом еган эмас.  Аллоҳнинг пайғамбари Довуд (а.с.) ўз қўли билан топганидан ер эди”, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаракат, иш ва емакда ҳалол йўл танлашга тарғиб этмоқдалар. Балки янада ҳалолроқ бўлган қўл меҳнатига йўлламоқдалар. Лекин бу Исломий даъват ҳозирги асримизда мусулмонлар қулоғига чалинмаганга ўхшайди. Чунки дунёдаги мусулмонларни ишлаб чиқаришлари заифлашиб, жаҳолат, камбағаллик ва касаллик қамраб олди. Соғлом жисм ва яхши кўринишда бўлган кимсалар ҳам ҳар хил ниқоб остида тиланчилик йўлига ўтиб олишди.
Ўшалардан масалан кафтга дам солувчи, қумга фол очувчи, ёлғондакам тасаввуф шайх, мусофир, ҳийла, найранг ва шунга ўхшашлардир. Мана шу нарсалар Ислом ва мусулмонлар пешонасидаги тамғадир. Лекин мусулмонлардан бошқалар “Ишламаган тишламайди” шиори остида бирлашиб, амал қилиб, пешқадам бўлишмоқда. Унинг учун ана ўша мусулмонмас қавмлар дунё тизгинини қўлга олиб, Ислом ва мусулмонларни лоқайд, заиф, қолоқ ва шунга ўхшаш ёмон атамалар билан номламоқдалар. Ислом бу каби сифатлардан тамоман йироқдир. Агар тарихга назар соладиган бўлсак, масалан Абдураҳмон ибн Авф Мадинага қуп-қуруқ, сармоясиз ҳижрат қилдилар. Набий алайҳиссалом Абдураҳмон ибн Авф билан Саъд ибн Рабийъни исломий биродар қилиб қўйдилар. Шунда Саъд Абдураҳмонга: “Мен ансорлар ичидаги энг бадавлат кишиман. Сенга мол-дунёимни ярмини бўлиб берайин. Қарагин қайси аёлимни муносиб кўрсанг, у хотиним ҳалол бўлган муддатдан сени ихтиёрингга ўтсин”, деганида, ҳақиқий Ислом шахсияти мужассам бўлган Абдураҳмон ибн Авф: “Бунинг учун менда ҳожат йўқ. Тижорат қилиш учун бозор борми? Менга ўшани кўрсат? Дедилар. Икковлари Қайнуқо бозорига боришди. Абдураҳмон ибн Авфда пишлоқ ва сарёғ бор эди. Аллоҳ номига қасам улуғ саҳобий бозорда пишлоқ ва сарёғ сотишдан ҳаё қилмасдилар. Фақат одамларга боқиманда бўлишдан ҳаё қилардилар. Аллоҳим мусулмонларни ўзингни тўғри йўлингга ҳидоят қил.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио