Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

52-ҳадис

 عن ابن عبّاس رضى الله عنهما قال:" قدم النبى صلى الله عليه وسلم المدينة فرأى اليهود تصوم عاشوراء فقال: ما هذا؟ قالوا: يوم صالح، هذا يوم نجّى الله عزّ وجلّ بنى إسرائيل من عدوهم فصامه موسى، قال: فأنا أحقّ بموسى منكم ، فصامه، و أمر بصيامه"

Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинади. “Набий (с.а.в.) Мадинага келиб, яҳудийлар Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва: “Бу нима?” дедилар. Бу солиҳ кундир. Бу кун Аллоҳ Таъло Бани Исроилни душманидан қутқарган кун. Ўшанда Мусо унинг рўзасини тутган” дейишди. У зот: “Мен сизлардан кўра Мусога ҳақлироқман” деб унинг рўзасини тутдилар ва уни тутишга амр қилдилар.
Шарҳ: Қурайш Ошуро кунини улуғлаб, ўша куни каъбапўшни янгилаб, зийнатлашар ҳамда ушбу кунда рўза тутишар эди. Нуҳ ва Мусо алайҳиссаломлар нажот топиб, кофирлар ғарқ бўлгани учун шукрона тарзида ушбу кун Набий (с.а.в.) ҳам рўза тутардилар.
Қачонки Набий алайҳиссалом Мадинага борганларида қарасалар, яҳудийлар ҳам Ошуро куни рўза тутишаётган экан. Улардан рўзаларини сабабини сўрадилар. Яҳудийлар: “Ушбу куни Мусо ва Бани Исроил душманидан халос бўлгани учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда рўза тутган. Биз ҳам ушбу кунни улуғлаган ҳолда рўза тутамиз”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга қарата: “Мен сизлардан кўра Мусо (а.с.)га ҳақлироқман”, деб, кейин саҳобаларга қарата: Сизлар ҳам улардан кўра Мусо (а.с.)га ҳақлироқсизлар, Ошуро куни рўза тутинглар, дедилар. Рамазон рўзаси фарз бўлгач Ошуро куни хоҳлаганлар рўза тутди, хоҳлаганлар тутмади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ошуро рўзасини фазилати ҳақида гапириб: “Ундан олдинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио