Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

51-ҳадис

عن أبى هريرة رضى الله عنه قال: نهى النبى صلى الله عليه وسلم عن الوصال فى الصوم، فقال له رجلٌ من المسلمين: إنك تواصلُ يا رسول الله، قال وأيكم مثلي إنّى أبيت يطعمنى ربى ويسقين، فلما أبوا أن ينتهوا عن الوصال واصل بهم يوما ثم يوما ثم رأوا الهلال فقال لو تأخر لزدتكم – كالتنكيل لهم حين أبوا أن ينتهوا – وفى رواية عنه "قال لهم: فاكلفوا من العمل ما تطيقون"

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Бу зот: Набий  (с.а.в.) рўзани улаб тутишдан қайтардилар. Шунда мусулмонлардан бир киши: “Сиз улаб тутасизку, эй Аллоҳнинг Расули?”деди. “Сизларнинг қай бирингиз менга ўхшайсиз? Мени тунда Раббим таомлантиради ва сероб қилади” дедилар. Қачонки, улар улаб тутишни тўхтатишдан бош тортган эдилар, улар билан бир кун улаб тутдилар, сўнг яна бир кун улаб тутдилар. Кейин ҳилолни кўриб қолишди. “Агар ҳилол кечикканида сизларга яна зиёда қилар эдим” дедилар. Бу сўзларни улар улаб тутишдан бош тортган пайтларида худди зажр учун айтдилар. Бошқа бир ривоятда: “Уларга амалдан тоқатингиз етадиганини бажаринглар” дедилар.
Шарҳ: Башарият имоми бўлмиш Набий алайҳиссаломнинг бошқа мукаллафлардан фарқли равишда ўзларига хос амаллар бўлиши табиийдир. Ана ўша амалларидан кечани ибодат билан бедор ўтказиш ва улаб рўза тутишдир. Кечасидаги намозни одамлар олдига чиқмай қўйиб тўхтатдилар. Улар рўза тутишни эса саҳобалар ўшандай рўза тутишга ҳаракат қилганларидан кейин ман этиб қўйдилар. Мақсадлари саҳобалар соғлом ва қувватли юришлари эди. Чунки Ислом намоз ва рўзани ўзи эмаски, у билан тугаса. Балки рўзғор иши ва ватан ҳимояси каби кўплаб ишлар бор. Ёш авлод кучли-бақувват бўлиб, душманларига хавф соладиган даражада бўлиши лозим эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)га саҳобалар: “Ўзингиз улаб тутасизку? Сиз бизга ҳамма нарсада чиройли намунасизку?” дейишганида, у зот: “Аллоҳ менга бошқа нарсадан кўра кўпроқ ана шу рўзани улаб тутишда ёрдам беради. Қайси бирингиз мен кабисиз айтингларчи? Мен Раббим ҳузурида, зикрида ва кўз ўнгида тураман. Гўёки У мени таомлантириб, сув билан суғоргандек ўзимни ҳис этаман”, дедилар. Саҳобалар ана шу олий мақомни тамаъ қилиб қолишди. Улаб рўза тутишга ошиқишар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) чиройли услубда амалий рад этдилар. Рамазонни 28-29-кунлари улар билан бирга рўза тутдилар. Яхши ҳамки шаввол ойи кўриниб қолди. Саҳобаларга қийинчилик ва машаққат етиб қолди. Улаб тутилган рўза қувватларини кесиб қўйди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни ҳолатлари ва сабрларини кўриб: “Агар шаввол ойи кўринмаганида, сизлар билан учинчи кунни ҳам улаб тутган бўлар эдим. Ўзингизни қийнаб ибодатни талаб қилманглар, тоқатингиз етган амални бажаринглар”, деб таълим бердилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио