Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

50-ҳадис

عن ابى هريرة رضى الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم "من لم يدع قول الزور والعمل به فليس لله حاجةٌ فى أن يدع طعامه وشرابه".

Абу Ҳурайрадан (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилмоғига Аллоҳни эҳтиёжи йўқ”, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) рўзадаги улкан мақсад ҳақида огоҳлантирмоқдалар. Ўша нарса оғизни очиб ҳаром нарсалардан ўзини тиймоқдир. Кимда-ким ёлғон, ғийбат, чақимчилик ва шунга ўхшаш мантиқдаги фаҳш нарсаларни тарк қилмаса, рўзасида яхшилик ва наф йўқдир. Аллоҳ таом ва шаробдан тийилганлигини қабул қилмайди. Рўзани ўзини тарк қилишку Аллоҳнинг ҳурмати ва ҳаққига риоя қилмасликдир. Энди рўзани тутиб, унинг асносида ёмон ишларни бажариш, Аллоҳ ва бандаларнинг ҳақларига риоя қилмасликдир. Агар рўзани қўл ва тили ёмонликдан тийилмаган ҳолатда тутса, Қиёмат куни ўша тутган рўзаси тарозуда тортилса, гуноҳи савобдан устун келади. Рўзадор қуп-қуруқ ҳолда қайтади. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларига қуйидаги насаларни айтиш билан ушбу маънога яна ҳам яқинлик киритмоқдалар. У зот: “Синиб, бўҳронга кириб қолган деганда нимани тушунасизлар”, деганларида, саҳобалар: “Дирҳами, динори ва матоси қолмаган кишидир”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳақиқий синган киши Қиёмат куни намоз, рўза ва закот билан келадида, бир кишини сўккан, иккинчи кишини урган ҳам бўлади. Сўкилган кишига ҳам, урилган кишига ҳам яхшилигидан олиб берилади. Яхшилиги тугаб қолса ёмонлигидан юкланади. Охири ёмонлиги кўпайиб кетгач дўзахга улоқтирилади”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио