Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

49-ҳадис

عن أبى هريرة رضى الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: " الصيام جنةٌ. فلا يرفث ولا يجهلْ، وإن امرؤ قاتله أو شاتمه فليقل: إنى صائمٌ مرتين، والذى نفسى بيده لخلوف فم الصائم أطيب عند الله من ريح المسك، يترك طعامه وشرابه وشهوته من أجلى، الصيام لى وأنا أجزى به والحسنة بعشر أمثالها".

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади.  Расулуллоҳ (с.а.в.)  “Рўза сақловчидир. Рўзадор ёмон сўзларни айтмасин, жоҳиллик қилмасин. Бир киши у билан урушса ёки сўкишса, рўзадорман деб икки марта айтсин. Нафсим қўлида бўлган Зот Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзидаги ҳид Аллоҳ ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳушбўйроқдир. Таомини, шаробини, шаҳватини Менинг сабабимдан тарк қилади. Рўза мен учун ва у билан ўзим мукофотлайман ва яҳшиликлар ўн баробар зиёда бўлади.
Шарҳ: Рўза шариатнинг ажойиб нуқтаси бўлиб, олдинги барча шариатлар ҳам соғлом ақл унга тарғиб қилган. Ислом рўза тутишдан аввало рўза тутувчи қиёмат куни дўзахдан тўсиш учун шаҳватидан тийилишни  мақсад қилади. Чунки дўзах шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Энди ана шу мақсад қилинган ғояга етишиш учун сўздаги фаҳш ва амалдаги ёмонликлардан ҳоли бўлишни шарт қилади. Чунки кишини усти ичи билан муфовиқ бўлиши керакдир. Демак у Аллоҳ ман қилган нарсаларни баъзисидан эмас балки барчасидан тийилмоғи лозим. Рўза фақат еб ичишдан тийилиш эмас, балки ҳақиқий рўза лағв-бефойда нарсалардан тийилиш, деганидир. Агар рўзадорга бирор киши душманлик қилса ёки сўкса ёки нафратлантирса унга пешвоз чиқмасдан балки лол қолдириб “Мен рўзадорман, рўзамни кир қилма”, деб айтмоғи керак.
Расулуллоҳ (с.а.в.) руҳлар Унинг қўлида бўлган Зот Аллоҳ номига қасам ичиб, рўза сабабли оғизда пайдо бўладиган ҳид Аллоҳ ҳузурида мушку анбар ҳидидан ҳам ҳушбўйроқ эканини айтмоқдалар. Аллоҳ, банда рўзасини мен учун тутади. Рўзаси фақат Менинг амримга суянган ҳолда бўлиб, овқати, ичимлиги ва шаҳватини фақат Менинг розилигим учун тарк қилади. Мен ўзим мукофотини бераман. Шундай мукофот бераманки, бошқа мукофотларга асло ўхшамайди. Яъни битта яхшиликни ўндан то етти юз баробаргача зиёда қилиб бериладиган амалдан ҳам зиёдароқдир”, деб уни таъйин қилмаган. Қанақалигини фақат Ўзи билади. Чунки банда сабр билан у амални бажарди. Аллоҳ сабрлилар ҳақида: “Албатта сабр қилувчиларни ҳисобсиз ажр билан таъминлайди”, деб айтган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио