Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

48-ҳадис

عن على رضى الله عنه قال: ما عندنا شئٌ إلا كتاب الله تعالى وهذه الصحيفة عن النبى صلى الله عليه وسلم: المدينة حرمٌ ما بين عاثر إلى كذا، من أحدث فيها حدثًا أو آوى محدثا فعليه لعنة الله والْملائكة والناس أجمعين لا يقبل منهُ صرفٌ ولاعدلٌ، وقال: ذمة المسلمين واحدةٌ فمن أخفر مسلما فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين لا يقبل منه صرفٌ ولا عدلٌ، ومنْ تولى قوما بغير إذن مواليه فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين لا يقبل منه صرفٌ ولا عدلٌ.

Али (р.а.) айтадилар “Бизнинг ҳузуримизда яъни аҳли байтда Аллоҳнинг китоби ва бу пайғамбар (с.а.в.)дан қолган саҳифадан бошқа нарса йўқ. Набий (с.а.в.)  Мадинанинг ҳарами осир билан анави ергача, деб ишора қилганлар. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса,  унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди. Мусулмоннинг зиммаси бирдир. Ким мусулмонга берган аҳдини бузса, унга Аллоҳнинг фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Ундан нафл ҳам, фарз ҳам қабул қилинмас. Ким ўз бошлиқларини  изнисиз (бир қавмдан чиқса), унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Аллоҳ  ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди”, дейилган.
Шарҳ: Бир киши Али (к.в.)ни олдиларига келиб: “Расулуллоҳ (с.а.в.) сиз оилангиз учун илмдан баъзи нарсаларни хос қилиб танлаганларми? Одамларга айтмасдан сизларга бирор нарсани сир қилганларми?” деганида, у зот қаттиқ ғазаб қилдиларда, мана бу қиличимнинг ғилофидаги нарсадан бошқа бирор нарсани сир қилиб айтмаганлар, деб, бир саҳифа чиқардилар. Унда қуйидаги нарсалар ёзилган эди. Мадина жанубий тоғидан шимолий тоғигача ҳарам бўлиб, уни бузганнинг гуноҳи каттадир. Ким ана шу чегараланган жойда диндан бўлмаган бирор бидъат чиқарса ёки бидъатчига жой берса ёки бидъат тарқатса ўша кимсага Аллоҳнинг лаънати ва ғазаби сўнгра барча фаришта ва инсонларнинг лаънати бўлсин. Аллоҳ у кимсани тавбасини ҳам фидясини ҳам қабул қилмайди. Мусулмонларнинг аҳди бирдир. Уларнинг биттасининг аҳди худди барчаларини аҳдига ўхшайди. Ким мусулмонга хиёнат қилса ёки аҳдини бузса унинг учун Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Аллоҳ ундан фарзи ва нафлини ҳам қабул этмайди. Ким мусулмонлар волийлигидан бошқа волийликка бошлиғининг изнисиз чиқиб кетса унинг учун ҳам Аллоҳ, фаришталар ва барча инсонларни лаънати бўлсин. Аллоҳ ундан килолаб ёки тортиб бўлса ҳам яъни ҳеч қанақасига яхшиликларини қабул этмайди. Ислом ва мусулмонлар обрўсига зарар етказувчи мана шу каби ишларни оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирилмоқда.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио