Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

46-ҳадис

عن ابن عباس رضى الله عنهما أن امرأة من جهينة جاءت إلى النبى صلى الله عليه وسلم فقالت:" إن أمى نذرت أن تحج فلم تحج حتى ماتت، أفأحج عنها؟ قال: نعم حجى عنها أرأيت لو كان على أمك دين أكنت قاضية عنها؟ اقضو الله فالله أحق بالوفاء".

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Жуҳайна қабиласидан бир аёл пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳузурларига келиб: “Онам ҳаж қилишни назр қилган эди. Ҳаж қила олмасдан вафот этди. Унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?” деб айтган эди, Пайғамбаримиз: “Ҳа, унинг номидан ҳаж қилгин. Сен менга айтчи, агар онангни қарзи бўлса, уни номидан тўлайсанми? Демак Аллоҳнинг ҳаққини ҳам адо қилгин. Аллоҳ вафо қилишга ҳақлироқдир”, дедилар.
Шарҳ: Жуҳайна қабиласидаги бир аёл онаси вафот этганидан кейин, уни номидан ҳаж амалини адо этиб, яхшилик қилишга қизиқиб қолиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан “Онам Байтуллоҳни ҳаж қилишга назр қилган эди. Ҳали ҳаж қилмай туриб вафот этиб қолди. Мен уни номидан ҳаж қилсам ўрнига ўтадими? Ҳажимни савоби унга етадими?” деб сўраган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳа уни номидан ҳаж қилавергин”, деб онасини қазо қилган ҳажини у бажариши тўғрилигига далил келтириб: “Айтгинчи, агар онангни бирор кишидан қарзи қолганида уни тўлармидинг? Дедилар. Шунда у аёл: “Ҳа”, деган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Аллоҳни ҳам ҳаққини тўлаб қўйгин, чунки Аллоҳ одамлардан кўра вафо қилинишига ҳақли Зотдир”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио