Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

45-ҳадис

عن عائشة رضى الله عنها أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "خمس من الدواب كلهن فاسق يقتلن فى الحرم: الغراب، والحداة، والعقرب، والفأرة، والكلب العقور".

Оиша (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳайвонлардан бештаси хаммаси фосиқ яъни чегарадан чиққандир. Уларни ҳарамда ҳам қатл қилинади. Қарға, калхат, чаён, сичқон ва қутирган ит”, дедилар.
Шарҳ: “Эй мўминлар, иҳромда бўлган чоғингизда бирон овни ўлдирманг! Сизларнинг орангиздан ким қасддан бирон овни ўлдирса, (унинг зиммасида) чорва молларидан ўлдирган ови баробарида жазо бордирки, у Каъбага етиб боргувчи ҳадя бўлиб, унга ўзларингдан икки адолат эгаси ҳакамлик қилур. Ёки (унинг зиммасида) каффорат — (ўша овнинг қиймати баробарида) мискинларга таом бериш ё ўз ишининг зиёнини тотиб кўриши учун шунинг (яъни ўша қийматнинг) баробарида рўза тутиш бордир. Илгари ўтган овларни Аллоҳ афв этди. Ким яна қайтиб (ов) қилса, ундан Аллоҳ интиқом олур. Аллоҳ қудрат ва интиқом соҳибидир.
Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни сизлар овламай ўзи соҳилга чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди. Ва модомики иҳромда экансизлар, сизларга қуруқлик ови ҳаром қилинди. (Қиёмат куни) даргоҳида тўпланадиган Аллоҳдан қўрқингиз!” (Моида, 95-96)
Ояти карима эҳромдалик пайтда ҳайвонларни овлашдан хилофсиз ман этмоқда. Оятнинг зоҳири жамики ҳайвонларни ўз чичига олмоқда. Ҳадис эса мана шу умумийликдан ажратиб, қуйидаги ҳадисда баъзи ҳайвонларни ўлдиришга изн бермоқда. Аллоҳ таоло эҳромдаги кимсага ов ҳайвонларини ўлдиришни ҳаром қилганидан кейин набийсини тилида инсонга зарар берувчи ҳайвонлар устидаги таъқиқни олиб ташламоқда. Ана ўша эҳромлик пайтда ҳам ўлдириш жоиз бўлган ҳайвонлар қўйидагилардир. Қарға, калхат, чаён, сичқон ва қутирган ит. Мана шу ҳайвонлар кишини соғлиги, ризқи ва ҳаётига таҳдид бўлгани учун эҳромдаги ва намоздаги кишига ҳам ибодати асносида бўлса ҳам ўлдиришга ижозат бермоқда. Шариатларнинг энг гўзалини тушурувчи Аллоҳ муборакдир. У зот нафс мудофааси учун энг муқаддас макон, энг нозик ҳолатда бўлса ҳам душманлари бўлмиш зарарли ҳайвонларга курашишга изн бермоқда.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио