Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

Кейинги >  

44-ҳадис

عن انس رضي الله عنه أنه سئل: كم اعتمر النبي صلى الله  عليه وسلم؟ قال: اربعا. عمرة الحديبية فى ذى القعدة حيث صده المشركون وعمرة من العام المقبل فى ذى القعدة حيث صالحهم: وعمرة الجعرانة إذ قسم غنيمة – أراه – حنين، قلت: كم حج؟ قال واحدة؟ و فى رواية أنه قال: اعتمر النبى صلى الله عليه وسلم حيث ردوه، ومن القابل عمرة الحديبية وعمرة فى ذى القعدة وعمرة مع حجته.

Анас (р.а.)дан набий (с.а.в.) неча марта умра қилганлар? Деб сўралганида, у зот: “Тўрт марта. Мушриклар тўсган пайтдаги зулқаъда ойида, сулҳ қилинган келгуси йилдаги зулқаъда ойида, Ҳунайн ғазотидаги ўлжалар тақсимланганда ва манимча Жиърона умраси”, дедилар. Набий алайҳиссалом неча марта ҳаж қилганлар? Десам, у зот: “Бир марта”, дедилар.
Бошқа ривоятда Анас (р.а.): “Набий алайҳиссалом қайтариб юборилган йиллари, келгуси йилдаги Ҳудайбийя умраси, Зулқаъдадаги умра ва ҳажлари билан ўтаган умралари”, деб айтдилар.

Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) кўп ҳамроҳ бўлган улуғ саҳобий Анас ибн Моликдан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳижратдан кейинги бажарган умралари ададини сўралганида, у зот: “Тўртта умра қилганлар. Биринчиси: Ҳудайбийядагисидир. Унда эҳром кийишган аммо Қурайш йўлни тўсиб монеълик қилгани учун охирига етмаган. Иккичиси: Ҳудайбийя сулҳидаги келишув шартномасига биноан келгуси йилдаги умра. Учинчиси: Макка фатҳидан кейин Ҳунайндаги ўлжаларни тақсимланганидан сўнг бажарилган умра. Тўртинчиси: Ҳажлари билан бирга бажарган умралари”, деб жавоб бердилар. Сўровчи яна: “Расулуллоҳ (с.а.в.) неча марта ҳаж қилганлар”, деб сўраганида, Анас (р.а.): “Битта ҳаж у ҳам видолашув ҳажидаги бажарган ҳажлари”, деб жавоб бердилар. Мана шу нарса мумкин қадар кўпгина умра қилиб қолишга тарғиб қилганларининг бир намунасидир. У зот қодир бўлганларидан кейин сафар машаққати ва йўл қийинчилигига қарамасдан бирор йил ҳам умрани тарк қилганлари йўқ. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни умра амалини қилиб қолишга бўлган рағбатлари билан қодир бўлиб туриб, умра амалини ўрнига ёз фаслини шимолий ўлкаларда, қиш фаслини тропик минтақаларда сайр билан ўтказиб, умра хусусида фикр юритмаётган мусулмонлар орасида жуда катта фарқ бордир.


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио