Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

39-ҳадис

عن ابن عباس رضى الله عنهما قال: " كانوا يرون أن العمرة فى أشهر الحج من أفجر الفجور فى الأرض ويجعلون المحرم صفر ويقولون: إذا برأ الدبر، وعفا الأثر وأنسلخ صفر حلت العمرة لمن اعتمر. قدم النبى صلى الله عليه وسلم وأصحابه صبيحة رابعة ملهين بالحج فأمرهم أن جعلوها عمرة، فتعاظم ذلك عندهم، فقالوا: يارسول الله: أى الحل؟ قال: حلٌّ كله".

Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинади. Жоҳилият аҳллари хаж ойларидаги умрани ер юзидаги энг катта бузуқликлардан бири деб эътиқод қилишар эди. Улар Муҳаррамни сафар қилар эдилар. Ва қачонки, туянинг яраси битса, излар йўқолса, сафар ойи тугаса, умра қилувчига умра ҳалол бўлади, дер эдилар. Набий (с.а.в.) ва у зотнинг саҳобалари (зулҳижжа ойининг) тўртинчи куни эрталаб ҳажга эҳром боғлаб келдилар. У зот уларга умра қилишни буюрдилар. У (иш) уларга катта бўлиб кўринди ва: “Эй Аллоҳнинг расули! Ҳалолликнинг қайсиниси”, дейишди. Ҳалолликнинг барчаси, дедилар.”
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари билан видовлашув ҳажи йили талбия айтган ҳолда ҳажга чиқишди. Маккага зулҳижжа ойининг тўртинчи куни етиб келишди. Жоҳилият аҳлининг эътиқодича ҳаж ойларида умра ибодатининг ўтказиш энг улкан гуноҳлардан ҳисобланар эди. Улар шунинг учун муҳаррамни сафар қилардилар. Яъни сафар ойини муҳаррам ойи ўрнига ҳаром ойлардан деб, эълон қилардилар. Қачон туянинг яраси битса, қумликдаги излар йўқолса, сафар ойи тугаса умра ҳалол бўлади, дейишар эди. Набий (с.а.в.) бу фосид ақидага сўз ва амаллари билан курашиб, саҳобаларини ҳажда ҳам умрага жой беришга буюрдилар. Умра амалларини бажариб, эҳромдан чиқиб сўнгра ҳажга эҳром боғлаб талбия айтиб амалга киришгандилар бу нарса саҳобаларга оғир ботди. Чунки уларни фикрларига ҳаж ойида умра амалини бажариш ҳаром, деган ақида сингиб кетган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни қалбларига ҳурсандлик олиб кирган ҳолда: “Буюрилган нарсани бажаринглар. Агар туяларни ҳайдаб кетадиган бўлсам, сизларга буюрган нарсани бажараман”, дедилар. Саҳобалар ҳам умра амалини бажаришди. Сўнгра умраларидан кейин улар учун ҳалол бўладиган нарса ҳақида сўрашди. Расулуллоҳ (с.а.в.) “Ҳалолликларнинг барчаси”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио