عن عمر رضى الله عنه قال: "كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يعطينى العطاء فأقول: أعطه من هو أفقر إليه منى. فقال: خذهُ إذا جاءك من هذا المال شئ وأنت غير مشرف ولا سائل فخذه، ومالا فلا تتبعه نفسك.
Умар (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга ҳадя бердилар. Мендан кўра камбағалроқ кишига беринг десам, у зот: “Буни олгин. Қачон сенга шу молдан бир нарса келса, тамаъ қилмаган ва сўровчи бўлмаган ҳолингда бўлсанг, олавер. Агар ундоқ бўлмаса, нафсингни унга эргаштирма”, дер эдилар. Шарҳ: Умар ибн Хаттоб (р.а.) ўзлари билан бирга бўлиб ўтган ҳодисани ривоят қиладилар. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) Умар ибн Хаттобга ишларига ҳақ сифатида маблағ бердилар. У зот эса камбағаллардан эмасдилар. Лекин Умар (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ўзларидан кўра муҳтожроқ кишига беришларини талаб қилдилар. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ҳолатни қабул қилмадилар. Чунки бу берган нарсалари садақа бўлмасдан, ишлаган ҳақлари холос эди. Умар ибн Хаттоб бу маблағни олиб, ўз молларига қўшиб, рағбат қилсалар садақа қилиб юборишларини ва мана шундай қилиш айни шаръий ҳукм эканини Расулуллоҳ (с.а.в.) баён қилиб: “Агар сенга ушбу молдан бирор нарса берилсаю, сен уни тепасидан урмасдан ва сўрамасдан, тиланчилик қилмаган ҳолингда келса қабул қилавер. Бордию ҳалол бўлмаса ёки нафсингда тамаъ ҳис қилсанг, уни ортидан эргашма. Уни тарк қил. Шунда сен иффат ва одобни ғоятда қўлга киритибсан”, дедилар.
|