Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

32-ҳадис

وعن حكيم بن حزام رضى الله عنه أنه سمع رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: " مثلُ البخيل والمنفق كمثل رجلين عليهما جبتان من حديد، من ثديهما إلى تراقهما. فأما المنفقُ فلا ينفقُ إلا سبغت – أو وفرتْ – على جلده حتى تخفى بنانه أوتعفو أثره وأما البخيلُ فلا يريد أن ينفق شيئا إلا لزقت كل حلقة مكانها فهو يوسعها فلا نتسعُ"

Ҳаким ибн Ҳизомдан (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): Бахил ва инфоқ қилувчининг мисоли худди кўкрагидан бўғзигача темирдан совут кийган икки кишига ўхшайди. Инфоқ қилувчи киши агар молидан инфоқ қилса ўша совут чўзилиб, териси ёпилиб, ҳатто бармоқлари беркилиб, узунлигидан юрган излари ўчиб кетади. Аммо бахил бирор нарсани инфоқ қилмаганидан ҳар-бир ўрами ўз ўрнида қолади. У кенгайтиришни хоҳлайди аммо ҳеч кенгаймайди.
Шарҳ: Набий алайҳиссалом бахил билан садақа улашувчи кишини зарбул масал қиладилар. Масалан жангга кираётган кимса аввало душман қуролидан сақланиш мақсадида совут кийишни хоҳлайди. Маълумингизким, совут аввалги кийиладиган жойи, бўйин ва кўкрак ўринларидир. Кейин енгидан қўлини тиқади. Ундан сўнгра жасадини бошқа жойларини совутни пастки қисмига тиқади.
Набий (с.а.в.) вожиб ва мустаҳаб нарсаларда молини инфоқ қилиш яхши амаллардан бўлиб, худди кенг совут кийганга ўхшатмоқдалар. Ана шунда жамики баданини тўсиб, атрофидаги барча нарсадан ҳимоя қилади. Аммо бахилни худди ўзини сақлаш учун совут кийишни хоҳлайди-да, бўйни атрофига ёпишиб, кўкрак қисмида тўпланиб кетади. У бор кучи билан жасадини бошқа жойига етказишга ҳаракат қилади лекин қимирлата олмайди. Мана шу ҳолда жасади очиқ қолади.
Шак шубҳа йўқки, бу нарса Расулуллоҳ (с.а.в.) томонларидан умматлари учун бир кўрсатма бўлиб, албатта садақа ва эҳсон қилувчи кимсани ўзига фойда бўлиб, уни кўплаб тойилишлардан сақлаб, хатоларини ўчириб ва балоларини аритишга хизмат қилади.
Аммо бахилик ва зиқналик уни акси бўлиб, зарари фақат эгасига бўлади. Уни ёмонлиги дунё ва охиратда ўзига қайтади. Ундан ташқари молидан барака тортиб олиниб, ҳеч қачон моли ўсмайди.
У ҳар гал моли кенг-мўл бўлишини хоҳлайди аммо ҳеч кенгаймайди. У мана шу зиқналиги ва бахиллиги билан хасрат ва надоматдан бошқасини қўлга кирита олмайди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио