Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

31-ҳадис

عن حكيم بن حزام رضى الله عنه قال: قلت يا رسول الله: "أرأيت أشياء كنْتُ أتحنثُ بها فى الجاهلية من صدقة أو عتاقة أو صلة رحم فهل لى فيها من أجر؟ فقال النبى صلى الله عليه وسلم: أسلمت على ما سلف من خير"

Ҳаким ибн Ҳизомдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен: “Эй Аллоҳнинг расули! Жоҳилият даврида садақа ёки қул озод қилиш ёки қариндош уруғлик алоқаларини тиклаш каби савоб ишларни қилиш билан Аллоҳга ибодат қилар эдим. Ана шу қилган ишларимда менга ажр борми? Десам, у зот: “Ўтган амалларингда яхшиликни қўлга киритибсан”, дедилар.
Шарҳ: Ҳаким ибн Ҳизом ал-Асадий ал-Маккий Расулуллоҳ (с.а.в.)дан Ислом келишидан аввал жоҳилият даврида Аллоҳга яқин бўлиш мақсадида бажарган садақа ва қул озод қилгандаги амалларини ҳукмини сўраб, бу нарсаларга охиратда ажр борми? Дедилар. Шунда Набий алайҳиссалом Ислом бағри кенглигига мос келувчи қуйидаги сўзларни айтдилар.
Мусулмон бўлишинг билан аввалги қилган ишларингда яхшилик бор. Яъни ўша қилган яхшилигинг ҳисобга олиниб, сендан қабул қилинади. Аллоҳ томонидан фазл қилинган ҳолда ажр ёзилади. Агар кофир кимса мусулмон бўлиб, Исломи чиройли бўлса Аллоҳ унинг учун барча қилган амалини савоб деб ёзиб, барча ёмонлигини ўчириб, ундан кейин яхшиликларини ўнтадан то етти юз баробар қилиб ёзади. Агар ёмонлик бўлса ўша ёмонликни ёлғиз ўзини ёзади ёки улуғ фазлига олиб, ўша ёмонликни таг-туги билан кечириб юборади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио