Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

30-ҳадис

عن حكيم بن حزام رضى الله عنه عن النبى صلى الله عليه وسلم قال: "اليدُ العليا خيرٌ من اليد السفلى، وابدأ بمن تعولُ، وخيرُ الصدقة عن ظهر غنى، ومن يستعف يعفه الله ومن يستغن يغنه الله".

Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Пастдаги (олувчи) қўлдан юқоридаги (берувчи) қўл яхшидир. Садақани ўз оилангдан бошла! Садақанинг афзали бойлик орқасидан қилинганидир. Ким иффат қилса, Аллоҳ унга иффатни беради ва ким беҳожатликни талаб қилса Аллоҳ уни беҳожат қилади”, дедилар.
Шарҳ: Набий (с.а.в.) инфоқ қилувчи юқори қўлни тиланчи паст қўлдан афзал эканини айтиб, инфоқни ўзидан бошлаши кейин болалари ва хотинлари кейин ундан узоқроғи кейин аҳли ва қариндошларидан бошқалардан бошлаши керак. Албатта қиладиган эҳсони ўз қўли билан топган бўлиши, ўзи ва оиласидан ортириб ихлос билан адо этган бўлиши даркор. Шундагина оламлар Робби ҳузурида қабул бўлиши осонлашади. Набий (с.а.в.) бойларнинг маблағларидан инфоқ қилишга чақириб, шу пайтни ўзида камбағалларни иффатли бўлиб, одамлардан тиланчилик қилмасликка ундайдилар. Ким Аллоҳдан иффат талаб қилса унинг учун савоблари билан ризқлантириб қўяди. Ким одамлардан беҳожат  бўлишини сўраб, ўша нарсага йўл қидирса, Аллоҳ унинг учун эшикларни очиб, беҳожатлик, иффат ва каромат сабабларига муваффақ қилиб қўяди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио