Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

29-ҳадис

عن عائشة رضى الله عنها قالت: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إذا أنفقت المرأةُ من طعام بيتها غير مفسدة كان لها أجرها بما انفقت، ولزوجها أجرُهُ بما كسب، وللخازن مثلُ ذلك، لا ينقص بعضهم أجر بعض شيئا.

Оиша (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Қачон  аёл  уйидаги  таомдан исроф қилмай, инфоқ қилса, унга инфоқ қилган нарсаси туфайли ажр бўлади. Эрига эса касб қилгани туфайли ажр бўлади. Хазиначига ҳам ўшанинг қисмича ажр бўлади. Баъзилари баъзиларининг ажридан ҳеч нарсани камайтирмайди”, дедилар.
Шарҳ: Набий (с.а.в.) хотин эрини молидан инфоқ қилса ўша инфоқ қилгани учун хотинга, ҳаракат қилиб топгани учун эрига ҳам ажр бўлишини ўргатмоқдалар. Хусусан бу нарса одат тусига кирган овқат ва шунга ўхшаш нарсаларни меҳмонга ёки тиланчиларга улашишда бўлса. Албатта бунга эри изн берганидан кейин амалга оширади. Шуни сингари молни сақлашга вакил қилинган мусулмон, ишончли хазиначи ҳам эгасини изни билан буюрилган жойга, ҳеч камайтирмасдан нарсаларни етказса унга ҳам ажр бўлишини айтмоқдалар. Сўнгра Набий (с.а.в.) ўша ажрга эришганлар ҳар-бири ўзига хос савобга эришиши, бир-бирларини савобларига путур етмасдан, ишига муносиб савоб олишини ҳам уқтирмоқдалар. Чунки ажр Аллоҳнинг фазли бўлиб хоҳлаган кишисига ўша фазлини беради.
“Ўзларингиз учун тақдим қиладиган ҳар бир яхшиликни (Қиёмат куни) Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроҳ ажр-мукофот ҳолида топурсизлар”. (Муззаммил-20)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио