Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

28-ҳадис

عن أبِى هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من تصدق بعدل تمرة من كسبٍ طيبٍ - ولا يقبل الله إلا الطيب – فإن الله يتقبلها بيمينه ثم يربيها لصاحبها كما يربى أحدُكم فُلُوَّهُ حتى تكون مثلَ الجبلِ.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Кимки ҳалол касбидан хурмо қийматича садақа қилса, Аллоҳ таоло уни рози бўлиб қабул қилади. Аллоҳ фақатгина ҳалолни қабул қилади. Сўнг уни соҳиби учун худди бирингиз тойчоқни ўстиргани каби ўстиради ҳаттоки у тоғ каби бўлади”, дедилар.
Шарҳ: Набий (с.а.в.) умматни садақалар қабул бўлиши ва унга савоб берилишидаги асосга йўлламоқдалар. Ана ўша садақа ҳалол касбдан бўлиши, унда бирор шубҳа аралашмаслиги лозим. Чунки Аллоҳ Ўзи пок бўлиб фақат покнигина қабул қилади. Ва яна баён қилишларича, бир хурмо миқдорича ҳалолдан садақа қилинса албатта Аллоҳ уни чиройли қабул қилиб, унга яраша мукофот беради. Мукофот берганда ҳам ошириб беради. Худди бир киши тойчоғини ёшлигидан парваришлаб, сутидан чиқариб, онасидан ажратиб улғайтиргани каби Аллоҳ ҳам хурмо миқдорида берилган садақани Ўзини ҳузурида кўпайтириб то тоғ каби бўлгунча ўстиради. Бу нарсани Аллоҳга ҳеч қанақа қийинчилиги йўқ, чунки Аллоҳ Фазли Улуғ бўлган Зотдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио