Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

26-ҳадис

وعنه رضى الله عنه قال: قال النبى صلى الله عليه وسلم: تأتى الإبل على صاحبها على خير ما كانت إذا هو لم يعط فيها حقها، تطؤه بإخفاقها، وتأتي الغنم على صاحبها على خير ما كانت إذا هو لم يعط فيها حقها تطؤه بإظلافها وتنطحه بقرونها. قال: ومِن حقها أن تُحلب على الماء قال: ولا يأتي أحدكم يوم القيامة بشاة يحملها على رقبته لها يعار فيقولُ: يا محمدُ فأقول: لا أملكُ لك من الله شيئا، قدْ بلغتُ: ولا يأتى ببعير يحملهُ على رقبته لهُ رُغاء فيقول يا محمدُ. فأقولُ: لا أملكُ لك من الله شيئا، قدْ بلغتُ"

Яна у кишидан ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) дедилар: “Туя эгасига дунёдаги яхши ҳолатида келади, агар уни ҳаққини адо қилмаган бўлса, уни туёқлари билан тепади. Қўй ҳам эгасига дунёдаги яхши ҳолатида келади, агар уни ҳаққини бермаган бўлса, туёқлари билан тепади ва шохлари билан сузади”, дедилар. Унинг ҳаққи сувга келган вақтида сутини соғиб беришдир, дедилар.
Набий (с.а.в.): “Қиёмат куни бирортангиз қуйни елкасига кўтариб, қўйи бақирган ҳолда келмасин. У эй Муҳаммад! дейди. Мен: “Аллоҳдан келадиган бирор нарсани сендан даф этишга қодир эмасман, бу ҳақда сенга етказган эдим”, дейман. Ва яна бирортангиз туясини елкасига кўтариб, уни қичқиртирган ҳолда келмасин. Эй Муҳаммад! дейди. “Аллоҳдан сенга бирор нарсага молик эмасман, у ҳақда сенга етказганман”, дейдилар.

Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) охиратда закотни ман этувчи кимсаларга қандай азоб ва шиддатли уқубат бўлиши хусусида гапирмоқдалар. Қиёмат куни туя дунёда бўлгани каби семиз ва қувватли ҳолатида келиб, эгасини туёқлари билан тепкилайди. Аллоҳ кейин мискинлар ҳаққини адо этмагани учун уқубат бериб юзига уради. Шуни сингари Қиёмат куни қўй ҳам дунёдаги семиз ва қувватли ҳолатида келиб, эгасини туёғи билан тепкилаб, шохлари билан сузади. Бундай бўлишига сабаб, ўша қўйни эгаси ҳаёти дунёдалик пайтида Аллоҳни ҳаққини адо этмаган, закотини бермаган, муҳтож ва йўқсилларга сутидан эҳсон қилмаганлигидир.
Сўнгра Набий (с.а.в.) закот ва шунга ўхшаш нарсаларда хиёнат қилишдан ман этмоқдалар. Агар бирор киши закот ва шунга ўхшаш садақалардаги қўй ёки туяни ўзи учун ўзлаштириб олса, Қиёмат куни хиёнатчини шарманда қилиш учун баланд овозда бақириб келади. Албатта бундай қилиш орқали ўша хиёнатчини таҳқир қилиб хорлайди. Қачон энди закот бермаган ёки закот молида хиёнат қилган киши азобидан нажот топиш ёки енгиллатишини Набий (с.а.в.)дан сўраб келса у зот ўзларини у кишидан узоқ эканликларини ва Аллоҳдан келадиган бирор нарсадан ҳимоя қила олмасликларини, ҳаёти дунёдалик пайтларида Аллоҳни ҳукмини етказганларини айтиб, нима қилган бўлсанг қилиб бўлдинг, бугун ана шу Аллоҳнинг белгилаб қўйган азобига мустаҳиқсан, деб айтадилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио