Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

4-ҳадис

عن عائشة رضى الله عنها "أن النبى صلى الله عليهِ وسلم كان يصلىِّ إحدى عشرة ركعة، كانت تلك صلاته – تعنى  بالليلِ – فيسجدُ السجدة من ذلك قدْر ما يقرأ أحدُكُم خمسين آية قبل أن يرفع رأسه، ويركعُ ركعتينِ قبل صلاةِ الفجرِ ثُمّ يضطجعُ على شقه الأيمنِ حتى يأتيه المؤذنُ للصلاةِ"

Оиша (р.а.)дан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.) тунда ўн бир ракат намоз ўқирдилар. Шу  намозларида бир сажда қилсалар унинг миқдори сизлардан бирингиз ўртача эллик оят ўқийдиган даражада бўларди. Сўнг бошларини саждадан кўтарардилар ва бомдод номозидан (яъни фарзидан) олдин икки ракат намоз ўқиб,  ўнг томонларига ёнбошлардилар то муаззин намозга чақириб келгунча (яъни бомдодни фарзини масжидда жамоага ўқиб беришни сўраб келгунча)”, дедилар.

Шарҳ: Витрнинг луғавий маъноси тоқ, деганидир. Аммо витрнинг ҳукмида мазҳаб имомлари ихтилоф қилишган. Бизнинг Ҳанафийя мазҳабимизда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қуйидаги “Албатта Аллоҳ сизларга бир намозни зиёда қилди, ўша намоз витрдир” сўзларига асосланиб вожиб, дейилган..
Демак Ҳанафийя мазҳаби витрни вожиб, деб айтган, бошқа мазҳаблар эса вожиб эмас, дейишган. Чунки Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда фарз ва вожиб тушунчалари бир маънони, яъни Ҳанафийлардаги фарз маъносини англатади. Шунинг учун беш вақт намоз фарзлиги ҳақидаги далил ва ҳужжатларни келтириб, уч мазҳаб вакиллари витрни ҳам вожиб, десак олти вақт намоз бўлиб қолади, деган фикрга боришган. Ҳанафийларда эса, фарз билан суннатнинг орасида вожиб борлиги ва витр намози ҳақидаги далиллар фарздан кучсиз, суннатдан кучли бўлгани учун вожиб, дейилган.
Расулуллоҳ (с.а.в.) тунда ўн бир ракат намоз ўқишни одат қилгандилар. Уни шу даражада чиройли адо қилардиларки, қироат, рукуъ ва саждаларни узун қилардилар. Саждаларининг миқдори сизлардан бирингиз муътадил ҳолатда Аллоҳнинг китобидан эллик оят ўқиш миқдорича бўлар эди. Бу каби амални  мусулмонлар Аллоҳга юзланишни, ибодатни ғафлат пайтида кўпайтиришга ундаш маъносида эди. Рукуъ ва саждаларида “Субҳонакаллоҳумма ва биҳамдика Аллоҳумма иғфирлий” деб кўп айтардилар. Шунингдек бомдод намози фарзидан олдин икки ракат намоз ўқирдилар. Кейин муаззин келиб, масжидда жамоатга бомдод фарзини адо этишларини талаб қилиб келгунича қисқа ҳолда роҳат олиш учун ёнбошлаб олардилар.
Ҳадис фиқҳи: Расулуллоҳ (с.а.в.) кечани охирида бедорлик сабабли орттирган чарчоқдан дам олиш учун кечани охирида ёнбошлаб роҳатланардилар. Ёнбошлашда ўнг томонни ихтиёр қилишлари ўнг томонни яхши кўрганлари учун эди. Ва яна ҳикматларидан бири уйқуга чўмиб кетмаслик учун ҳам эди. Чунки қалб чап томонда жойлашган. Киши чап томонга ёнбошлаб ётгудек бўлса уйқуга чўмиб кетиши осонроқ бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Витрдан кейин намоз йўқлиги.
2. Кечасидаги намозларни саждасини эллик оят миқдорида узун қилишга тарғиб этилгани.
3. Бомдодни фарзидан олдинги суннат икки ракат эканлиги.
4. Бомдод намозидаги афзал нарса аввалги вақтидан кечиктирилиши.
5. Муаззинни имомга намоз вақти бўлганидан огоҳ этиши.
Савол-жавоб: Нима учун Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнбошлаб олдилар?
Нима сабабдан ўнг томонни танладилар?
Ҳадис нималарга далолат қилади?


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио