Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

25-ҳадис

وعنه رضى الله عنه: و لما توفى رسول الله صلى الله عليه وسلم وكان أبو بكر وكفر مَن كفر مِن العرب: فقال عمر: كيف تقاتل الناس؟ و قد قال رسول الله صلى الله عليه وسلم، أمرتُ أن أقاتل الناس حتى يقولوا لا إلـه إلا الله. فمن قال فقد عصم منّى مالَه ونفسَه إلا بِحقه، وحسابه على الله. فقال: والله لأقاتلنّ من فرق بين الصّلاة والزكاة فإنّ الزكاة حق المال، والله لو منعونى عناقاً كانوا يؤدونها إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم لقاتلتهم على منعها. قال عمر: فو الله ما هو إلا أن شرح الله صدر أبى بكر للقتال فعرفتُ أنّه الحقّ"

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот қилиб, Абу Бакр халифа бўлганларида, араблардан бир қанчаси кофир бўлиб кетди. Умар (р.а.)  Абу Бакр (р.а.)га: “Қандай қилиб одамларга қарши уруш қиласиз, ахир Расулуллоҳ (с.а.в.) токи одамлар “Ла илаҳа иллаллоҳ” дегунларича уруш қилишга амр қилиндим. Ким уни айтса шубҳасиз, мендан молини ва жонини сақлаган бўлади. Фақат ҳаққи билан бўлмаса, бундан истисно. Унинг ҳисоби эса Аллоҳнинг ўзига, деганлар-ку?” дедилар. Абу Бакр (р.а.) Аллоҳга қасамки, ким намоз билан закотнинг орасини ажратса унга қарши албатта уруш очаман. Чунки закот молнинг ҳаққидир. Аллоҳга қасамки, агар Расулуллоҳ (с.а.в.)га бериб турган бир улоқчани ман қилишса албатта уларга қарши уруш қиламан, дедилар. Умар (р.а.): Аллоҳга қасамки, бу нарса Аллоҳ Абу Бакрнинг дилини урушга буриб қўйганидан бошқа нарса эмас, эди. Мен унинг ҳақ эканини билдим”, дедилар.
Шарҳ: Ҳижратнинг 11-йили Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этгач Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) мусулмонларга у зотдан кейин халифа бўлдилар. Арабларнинг баъзилари бутларга ибодат қилишга, баъзилари Мусайламатул каззобга эргашишга ва яна баъзилари ботил таъвил билан закотни бермасликка қасд қилишди. Зийрак Абу Бакр (р.а.) қўшинни ана ўшаларни барчаларига курашиш учун тайёрлади. Аммо Умар ибн Хаттоб (р.а.) закотни ман қилувчиларга қарши урушишга қарши чиқиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)ни “Ла илаҳа иллаллоҳ” дегунларича уруш қилишга амр қилиндим. Ким уни айтса шубҳасиз, мендан молини ва жонини сақлаган бўлади. Фақат ҳаққи билан бўлмаса, бундан истисно. Унинг ҳисоби эса Аллоҳнинг ўзига, деганлар-ку?” деб айтган сўзларини ҳужжат қилдилар. Умар (р.а.) сўзни зоҳирига қараб, булар икки шаҳодат калимасини айтишмоқдаку? Деб “Ҳаққи билан бўлмаса” деб айтган сўзлари у зотга тушунарсиз эди. Лекин Абу Бакр Сиддиқ (р.а.): “Аллоҳ номига қасам, ким ботил таъвил қилиб намоз билан рўзани орасини ажратса унга уруш очаман. Чунки намоз бадан ҳаққи бўлганидек, закот ҳам мол ҳаққидир. Мана шу нарса “Ҳаққи билан бўлмаса”, деб айтилган сўзнинг сирасига киради”, деб ўзлари тушунган нарсани маҳкам ушлаб, қасам ичган ҳолда: “Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида закот қилиб бераётган битта улоқчаларини беришдан бош тортишса уларга қарата уруш очаман”, дедилар. Озгина фурсат ўтиб Аллоҳ Умар ибн Хаттобни ҳам қалбларини Абу Бакр (р.а.) айтган сўзга буриб қўйди. Умар (р.а.) ҳам закотни ман қилганларга уруш эълон қилиш вожиблигини далиллар орқали тушундилар. Абу Бакр (р.а.) айтган нарса ҳақ ва шубҳасиз эканини ҳам билдилар. Мана шу асосда йўлга тушган қўшин ғалаба билан қайтиб келди. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио